Сариосиё туманидаги 47-умумтаълим мактабининг 8-10-синф ўқувчилари ва ўқитувчилари юртимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, ёшлар орасида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтириш мақсадида вилоятимиздаги муқаддас жойларга ташриф буюришмоқда.

Яқинда ўқувчилар Шеробод туманидаги Исо Термизий, Термиз туманидаги Хаким ат Термизий каби улуғ алломалар қабрларини зиёрат қилишди. Шунингдек, Термиз шаҳридаги Археология музейида сақланаётган қадимги экспонатлар билан танишдилар. Саёҳат баҳонасида эсда қоларли маданий ҳордиқ олишди.
З. ЁРОВ,
47мактаб директори ўринбосари