Бош саҳифа / Жамият / Ҳам амалиёт, ҳам тарғибот

Ҳам амалиёт, ҳам тарғибот

Ўлкамизда қиш фасли ҳам ниҳояланиб бормоқда. Айтиш мумкинки, бу йилги қиш одатдагидан анча илиқ ва кам ёғин келди. Аммо совуқ кунлар ҳам бўлди. Табиийки, қишда барча хонадонлар печка ва бошқа иситиш воситаларидан фойдаланади.

Кимдир иситиш асбобларидан ва ёқилғидан фойдаланганда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилади, эҳтиёткорлик билан иш тутади. Аммо орамизда «Бизга шуниси ҳам бўлаверади» қабилида, бир амаллаб қишни ўтказсак бўлди-да, деган ўйда қўлбола иситиш асбоб-ускуналаридан фойдаланувчилар, табиий газга резина шланг улаб, уйни иситишга уринувчилар, очиқ электр симлари орқали электр печларини ишлатадиганлар ҳам, афсуски, кўп учрайди.

Қиш мавсумини кўнгилдагидек, талафотсиз ўтказиш учун биз, курсантларни ҳам ёнғин хавфсизлиги ходимларига ёрдам бериш, уларнинг тажрибасини ўрганиш мақсадида амалиётга юборишган эди. Таъкидлашимиз жоизки, у жуда самарали кечди. Биз, Президентимизнинг 2017 йил 23 майдаги «Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 6-банди бўйича ҳар ҳафтанинг чоршанбаси «Ёнғинлар профилактикаси кунлари»да ЁХБ ходимлари билан маҳаллалар, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, шифохоналар, ташкилот ва корхоналар, хонадонларда бўлиб, ёнғиннинг ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида текшириш ўтказдик.

Камчиликларни жойларнинг ўзида тузатиш чораларини кўрдик. Ёнғин хавфсизлиги бўйича суҳбат-маърузалар ташкил этдик. Хуллас, аҳоли ёнғин хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшиш билан бир қаторда, амалиёт даврида катта тажриба тўпладик.

Ф. КАРИМОВ, Ф. УМАРОВ,

Ўзбекистон Республикаси

ИИВ ЁХИ 5-босқич курсантлари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE