Бош саҳифа / Маданият / Халқаро хунармандчилик фестивали

Халқаро хунармандчилик фестивали

Сурхон воҳаси делегацияси Қўқондаги халқаро фестивалда фаол иштирок этмоқда. Қўқон шаҳрида илк бор Халқаро ҳунармандчилик фестивали 15 сентябргача давом этади. Унда 80га яқин мамлакатнинг энг сара ҳунарманд усталари ва 1000 нафар маҳаллий ҳунарманд қатнашаяпти.

Вилоят делегацияси таркибида 60 нафар моҳир ҳунармандлар, бахши, маданият ва санъат соҳаси намояндалари жамулжам бўлган. Воҳамизнинг машҳур гиламдўзи Назокат Собирова Президент соврини учун ўтказиладиган “Ташаббус” кўрик-танловининг вилоят босқичида бир неча маротаба “Энг яхши ҳунарманд” номинацияси ғолиби сифатида эътироф этилган. Фестиваль давомида у қатнашчиларга гиламдўзликнинг Сурхон воҳасига хос анъаналарини кенг тарғиб этишни мақсад қилган. Шу билан бирга иштирокчилар кўз ўнгида нафис гилам тўқиш маҳоратини намойиш этмоқда.

– Илк таассуротимизнинг ўзи ҳайратланарли, – дейди “Ҳунарманд” уюшмаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Муҳайё Жўраева. – Қўқон шаҳри ақлни шоширадиган ва завқингизни оширадиган даражада гўзал масканга айланибди. Бир пайтнинг ўзида ҳам шарқона латофат, ҳам замонавий тараққиёт манзаралари ҳар қандай инсонга хуш кайфият бахш этади. Ҳунармандларимиз кўргазмасига фестиваль иштирокчиларининг қизиқиши катта бўлмоқда.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE