Бош саҳифа / Жамият / Халқаро ҳамкорлик

Халқаро ҳамкорлик

Бугунги кунда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган изланишлар, қўлланилаётган технологиялар ўзининг самарали натижасини бераяпти.

Айниқса, воҳамиз тиббиёт ходимларининг хорижлик ҳамкасблари билан тажриба ҳамда малака алмашиши амалиётда ва талабаларга сабоқ беришда, албатта, асқотади. Айни шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали ҳамда “Ўтан полвон” хусусий диагностика ва даволаш маркази ташаббуси билан давлат санитария ва эпидемиология марказида давра суҳбати ташкил этилди. Унда ҳиндистонлик нейрохирург доктор Гурураж, ортопед-травматолог Деепак Раиналар иштирок этди. Ҳинд нейрохирурги Гурураж соҳадаги энг сўнгги янгиликлар, хусусан, умуртқа поғонаси чурралари, жарроҳлик амалиётида қўлланилаётган инновацион услублар бўйича фикр билдирган бўлса, доктор Деепак Раина чаноқ, тизза бўғинларида олиб борилаётган жарроҳлик амалиётлари ҳақида тўхталди.

— Бугунги давра суҳбатида ҳиндистонлик докторлар ўз соҳаларидаги тажрибаларини ўртоқлашдилар, — дейди Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали талабаси Икром Рўзиев.— Ўзбек тиббиётида қўлланилмаган замонавий жарроҳлик ускуналари, уларнинг қулайлиги ва афзалликлари ҳақида билиб олдик. Ҳатто жарроҳлик амалиётларини видео тасмаларда томоша қилдик. Уларнинг бой тажрибалари, қимматли фикрлари олган билимларимизни янада мустаҳкамлаб, келгуси фаолиятимизда қўл келишига ишонаман.

Суҳбат жараёнида Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг профессор ўқитувчилари хорижлик ҳамкасблари билан илмий-амалий фикр алмашдилар. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Давра суҳбати ҳар икки томон учун ҳам фойдали ва янгиликларга бой бўлди.

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan