Бош саҳифа / Сиёсат / Халқаро форум

Халқаро форум

Эртага Термиз шаҳрида “Open South International Business Forum II” халқаро бизнес форуми ўз ишини бошлайди. Мамлакатнинг жануб дарвозаси бўлган шаҳримиз кейинги йилларда кўплаб халқаро анжуманларга мезбонлик қилаётгани бежиз эмас, албатта.

Бу Сурхон воҳасининг экспорт, туризм, инвестиция салоҳияти юқорилигидан далолат беради. Бу анжуман вилоятга тўғридан-тўғри халқаро ташкилотлар вакилларини воҳанинг инвестиция, экспорт, туризм салоҳияти ва имкониятлари билан таништириш мақсадида Термиз шаҳрида иккинчи бор ташкил этилмоқда. Унда дунёнинг 37 та давлатидан 360 дан ортиқ ишбилармон доира вакиллари, шунингдек, хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари, чет эл ваколатхоналари ходимларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Ўтган йил июнда илк бор ўтказилган “Open South International Business Forum I” хал-
қаро бизнес-форумида 25 та давлатдан 254 нафар иштирокчи қатнашганди. Форум доирасида имзоланган 351 миллион долларлик 47 та инвестицион, 214 млн. долларга тенг бўлган 44 та ташқи савдо шартномалари асосида ҳозирда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Халқаро форум доирасида Термиз туманидаги “Termiz kargo” экспорт маркази павильонларида вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилади, янги маҳсулотларнинг тақдимоти ўтказилади.

Бу халқаро анжуман хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлашдан ташқари, мамлакатимиз иқтисодий тараққиётида ва экспорт салоҳияти ривожида муҳим омил бўлиши шубҳасиз.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловга тайёргарлик

Маълумки, сайловга 2 ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий партиялар ўз электорати ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE