Бош саҳифа / Жамият / Халқаро аэропортда ёшларнинг ўрни

Халқаро аэропортда ёшларнинг ўрни

Маълумки, Термиз халқаро аэропорти қисқа вақт ичида янада ўзгача кўрк касб этди. Бу ўз ўрнида туризм соҳасини ривожлантиришга ҳам муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Корхона хизматчиларининг 70 нафарини ёшлар ташкил этади. Улар асосан ҳаво кемаларига хизмат кўрсатишда масъулиятли вазифаларда фаолият олиб боришади. Албатта, Термиз халқаро аэропорти директори Шуҳрат Кабилов ҳаво кемалари билан ишлайдиган ёшлар, ёш ўт ўчирувчи ва ёш авиаходимлар малакасини ошириб боришга ва меҳнатини, ташаббусини муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратади. Ёшлар байрами куни олдидан, корхона ёшларига совғалар, фахрий ёрлиқлар топширилди.

 Ўтган 27 йил мобайнида Термиз аэропортида иш суръатлари жадаллик билан ривожланди, 2010 йил ISO 9001-2008 халқаро стандарт талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган йўловчи ва юк хизматларини таъминлаш бўйича сифат тизими йўлга қўйилган бўлса, 2012 йил 10 сентябрдан бошлаб Термиз аэропорти Давлат унитар корхонасига айлантирилди. Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз томонидан республикамиздаги барча аэропортлар қатори Термиз аэропорти ҳам ҳозирги кунда қайтадан таъмирланиб, янги замонавий жиҳозлар билан таъминланиб келмокда.

 Хусусан, Термиз халқаро аэропортининг қабул қилиш қобилиятини янада ошириш, маҳаллий ва халқаро рейслар йўловчиларига юқори сифатли хизматлар кўрсатиш тубдан яхшиланди. Янги йўловчи терминали соатига 400 нафар мижозга хизмат қилиш имконига эга. Бу эса Шарқ гавҳари бўлган, қадимий обидаларининг ранг-баранг ва бетакрорлиги билан донг таратган Термиз шаҳрига келажакда сайёҳлар оқимининг келишида муҳим аҳамият касб этади.

Акромжон Шагиязов,

 Термиз халқаро аэропорти

 ёшлар иттифоқи етакчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE