Бош саҳифа / Жамият / Халқ иродаси – қалб ифодаси

Халқ иродаси – қалб ифодаси

Бугун нафақат вилоятимиз, балки бутун мамлакатимиз бўйлаб, фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) сайлови ҳар галгидан кўра катта кўтаринкилик ва уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши ташкилий услубий бўлими мудири Обиджон Тошпўлатов билан сайловнинг бориш жараёни тўғрисида суҳбатлашдик.

— Бу йилги сайлов олдингиларга қараганда қайси жиҳатлари билан фарқ қилади?

— Маълумки, ўтган йил “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови такомиллаштирили-ши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида” ги қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди. Бунга кўра сайловнинг ҳаққонийлиги, шаффофлиги янада мустаҳкамланди. Амалдаги МФЙ раисларининг ваколатлари янгилари сайлангунига қадар узайтирилди. МФЙ раиси ваколати муддати уч йил этиб белгиланди. Жорий йил февралда эса Олий Мажлис Сенати Кенгаши томонидан, “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” қарор қабул қилинди.

Ҳозирги сайлов жараёни амалдаги қарор асосида бормоқда. Қарорга мувофиқ Сурхон воҳасида 718 нафар МФЙ раиси сайланиши белгиланган. Шу муносабат билан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ташкил этилди. Бундай кўмаклашувчи комиссиялар барча халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларида фаолият олиб бормоқда. Шу билан бирга, мавжуд МФЙ ларда ишчи гуруҳлари тузилган.

— Бугунгача мавжуд МФЙларнинг қанчасида сайлов ўтказилди ва унинг натижаларини аниқ рақамларда айтсангиз?

Жойларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови маҳалла аҳлининг фаоллиги билан қонун доирасида ўтаяпти. Фуқароларимиз қишлоқ, маҳалла ва туманда халқ эътиборини, ҳурматини қозонган кишиларнинг номзодларини кўрсатиб, улар учун овоз беришмоқда. Шуни айтиш лозимки, 22 майгача сайлов жараёнлари якунланиши лозим. Вилоятимизда жорий йил 12 май ҳолатида 336 та МФЙ да сайлов ўтказилиб, раислар сайлаб олинди. Бошқача айтганда, бу мавжуд МФЙларнинг 46,8 фоизини ташкил этади.

— Бугунги сайлов жараёнида сайловчилар иштироки, тўғрисини айтганда, муносабати қандай бўлмоқда? Сайланаётган раислар орасида хотин-қизлар номзодларига сайловчиларнинг ишончи, эътибори-чи?

— Яхши савол бердингиз. Сайлов ўтказилган 336 маҳаллада 88 минг сайловчи мавжуд. Ана шу сайловчиларнинг 12 фоизи, бошқача айтганда, сайловчи вакиллар рўйхати шакллантирилди. Олиб борилган таҳлиллардан шу нарса маълум бўлдики, сайловда вакилларнинг 90 фоизи иштирок этмоқда.

Юқорида айтганимиздек, раисларнинг 146 нафари биринчи марта сайланган бўлса, уларнинг 190 нафари амалдаги МФЙ раисларини ташкил этди. Бу ҳам ўша маҳалла, ўша қишлоқ, ўша гузар аҳлининг номзодларга бўлган муносабати ва эътибори ифодасидир.

Бўлиб ўтаётган сайловлар жараёнида 30 нафар аёл МФЙ раиси этиб сайланди. Бу эса халқимизнинг хотин-қизларимизга бўлган қатъий ишончи, эътибори ва ҳурматини ифодаловчи далилдир. Демак, аёлларимиз бемалол маҳалла юкини зиммаларига олиб, элнинг қувонч ва ташвишларига шерик бўла олишади.

Бир сўз билан айтганда, сайловлар рисоладагидек ўтмоқда. Сайлов якунида далил ва рақамларга қараб тегишли фикр-мулоҳазаларни ва хулосаларни айтиш мумкин.

Суҳбатдош: Сафар ОМОН,

“Сурхон тонги” мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE