Бош саҳифа / Сиёсат / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округлари сони тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 9-моддасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 60 та сайлов округи белгилансин.

2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи бир сайлов округига тўғри келадиган сайловчилар нормаси ўртача 25,5 минг сайловчи ҳисобидан белгилансин.

3. Вилоят адлия бошқармаси (С.Саторов), вилоят ички ишлар бошқармаси (Ш.Сатволдиев), вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси (С.Саломов), вилоят маданият бошқармаси (З.Тўлаганов), вилоят молия бош бошқармаси (Ж.Нормўминов), вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси (Б.Шукуров), вилоят ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш бошқармаси (Ж.Жафаров) ва бошқа алоқадор бошқарма, бирлашма, ташкилот ва муассасаларга сайловга тайёргарлик кўриш юзасидан ўз тадбирларини ишлаб чиқиш ва бир ҳафталик муддат ичида вилоят ҳокимлигига тақдим этиш вазифаси топширилсин.

4. Ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Сессия раиси А. Артиқов

2019 йил 30 сентябрь, Термиз шаҳри.

Қ-298/5-45

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan