Бош саҳифа / Сиёсат / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиясини тузиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 19-моддасига асосан, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Бешинчи чақириқ халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг фаолияти тугатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси қуйидаги таркибда тасдиқлансин:

Алимардонова Зебунисо Мамаражабовна — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бошқармаси “Ҳудудларнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш шўъбаси бош мутахассиси  

Ашурова Гулчеҳра Хаитовна — Термиз шаҳридаги 13-мактаб директорининг маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича ўринбосари                        

Бойқулов Шерпўлат Мамарайимович — вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси                          

Исмоилов Жўрабек Пардаевич — вилоят давлат молиявий назорати бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари                         

Каттабоева Муборак Нурмуҳаммад қизи — Термиз давлат университети инглиз тили ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси                              

Менглиқулов Шохабиддин Ёқубович — вилоят мактабгача таълим бошқармаси таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш бўлими методисти                              

Мустанов Абдусамат Норсаатович — вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи                            

Остонақулов Олтибой Бобоевич — Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сурхондарё вилояти кенгаши раисининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари                   

Саттаров Салохиддин Улуғбекович — Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи

Турсунбаев Акмалбек Абдиханнонович — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси

Хамдамов Фурқат Шухратович — «Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси директори

Холдорова Наргиза Қосимовна — вилоят Бандлик бош бошқармаси кадрлар билан ишлаш бўлими бошлиғи

Хўжақулов Абдисалом Пардаевич — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи

Чоршанбиев Олим Эшқурбонович — Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси котиби                              

Қодирова Муқаддас Тоғаевна — Термиз давлат университети инглиз тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси

3. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 19-моддасига биноан халқ депутатлари вилоят Кенгаши вилоят сайлов комиссияси раиси лавозимига Сурхондарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Бойқулов Шерпўлат Мамарайимовичнинг номзодини тавсия этиш бўйича халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясига 1 кун муддатда тақдимнома киритсин.

4. Ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Сессия раиси А. Артиқов

2019 йил 30 сентябрь Термиз шаҳри

295/5-45

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловлар бош мавзу

Бу йил сайловлар йили. Президентимиз ташаббуси билан 2019 йилнинг 25 июнида 18 боб, 103 моддадан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE