Бош саҳифа / Сиёсат / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

Округ сайлов комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 21-, 25-моддаларига, шунингдек, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари тавсиясига мувофиқ, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг 2019 йил 8 октябрдаги Қ-35-сонли қарори билан тасдиқланган 10-Навоий округ сайлов комиссияси таркибига қуйидагича ўзгартиш киритилсин:

  • комиссия аъзолари Ангор педагогика коллежи она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Хақназарова Нилуфар Самадовна, Ангор туман «Агрокимёҳимоя» филиали бош ҳисобчиси Эргашов Шарофиддин Шарифовичлар берган аризаларига кўра комиссия таркибидан чиқарилсин.

Ангор тумани 20-умумтаълим мактаби хўжалик ишлари мудири Ишбоев Рашид Жумаевич, Ангор тумани 27-умумтаълим мактаби ўқув тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари Жумаев Гулмурат Тошбоевич, Ангор тумани 20-умумтаълим мактаби рус тили фани ўқитувчиси Матиева Бахтигул Жумаевна, Ангор тумани 20-сонли умумтаълим мактаби биология фани ўқитувчиси Абдулакимова Дилором Болтаевналар комиссия таркибига киритилсин.

2. Мазкур қарор маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

3. Қарор ижросини таъминлаш вилоят сайлов комиссияси раиси ўринбосари А.Хўжақулов зиммасига юклансин.

Комиссия раиси Ш.Бойқулов
2019 йил 2 ноябрь,     Термиз шаҳри, Қ-44

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan