Бош саҳифа / Сиёсат / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ВИЛОЯТ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ВИЛОЯТ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши депутатини рўйхатга олиш тўғрисида

2019 йил 6 январь куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўшаб қолган ўринга сайлови бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ равишда бўлиб ўтган сайловда 35536 нафар сайловчи ёки рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 88,1 фоизи қатнашди.

2019 йил 6 январь куни бўлиб ўтган сайлов якунлари ҳақидаги 23-Миршоди округ сайлов комиссиясининг баённомасига асосан “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-, 45-, 46-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан номзоди кўрсатилган, 1988 йилда туғилган, Термиз шаҳрида яшовчи, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган Олимов Шерзод Муродуллаевич халқ депутатлари вилоят Кенгашига 23-Миршоди сайлов округидан депутат этиб сайланганлиги муносабати билан рўйхатга олинсин.

Комиссия раиси                                                                           Ш.Бойқулов

2019 йил 7 январь                           Термиз шаҳри Қ-24

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатосини тан олди

Дин инсонни гуноҳдан, ёмон ишлардан сақловчи, виждон поклигини таъминловчи кучдир. Диний билимларни яхши ўзлаштирган инсон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan