Бош саҳифа / Сиёсат / Ҳаловат бахш этилган онлар

Ҳаловат бахш этилган онлар

Сўнги йилларда ўчоқли ҳудуд ҳисобланган Сурия Араб Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаларидан адашиб ёд ғоялар таъсирида халқаро террорчилик ташкилотларининг сафларида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини мамлакатимизга «Меҳр операцияси» доирасида ўз оилалари бағрига қайтарилиш ишлари амалга оширилмоқда. Бундай бағрикенгликни жаҳон жамжамияти ҳам ижобий баҳолаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бугун ана шундай эзгу ташаббуснинг яна бир бор гувоҳи бўлдик. 

Куни кеча Афғонистон ва Покистон Ислом Республикаси ҳудудларида ташкил этилган халқаро террорчилик ташкилоти сафларига бориб қўшилиб, кейинчалик Афғонистон Ислом Республикасининг ҳудудига ўтган, шунингдек, ушбу ҳудудда яшаган шахсларнинг бир гуруҳи «Меҳр операцияси – 4» лойиҳаси доирасида юртимизга олиб келинди, дея хабар берди вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Афғонистоннинг ҳамкор ташкилотлари кўмагида олиб келинган 24 нафар ана шундай шахслар Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани ҳудудида жойлашган “Айритом” чегара пости орқали кутиб олинди. Улар шу куннинг ўзида тиббий кўрикдан ўтказилиб, вилоят ҳокимияти, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари иштирокида Термиз туманидаги “Даволаш ва соғломлаштириш” маркази биносига жойлаштирилди.

Айни пайтда келтирилганларга барча шарт-шароит яратилган  “Даволаш ва соғломлаштириш” марказида ғамхўрлик кўрсатилмоқда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун логистика маркази ташкил этилади

БМТ Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун Ўзбекистонда логистика марказини ташкил этади. Бу ҳақда БМТ расмийси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan