Бош саҳифа / Жамият / Халқ вакилининг халққа кўмаги

Халқ вакилининг халққа кўмаги

Савол:

  1. Сайлов округингизда ҳудудий дастурлар асосида олиб борилаётган ишлардан хабардормисиз?
  2. Яқинда уюштирган  депутатлик  сўровингиз ва унга  қандай жавоб олдингиз?
  3. Сайлов округингизда охирги марта қачон ва қайси маҳалла фуқаролари билан учрашдингиз? Уларнинг таклиф ва муаммолари нималардан иборат бўлди?
  1. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришга оид Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида Бойсун туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича маҳаллий дастури ишлаб чиқилган. Ушбу дастур ижроси доирасида туман марказидаги “Ҳунарманд-лар”  маҳалласида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, маҳаллада шу пайтгача  мактабгача таълим муассасаси мавжуд эмасди. Сайловчилар билан сайловлар арафасида бўлиб  ўтган  учрашувларда, кейинчалик  сайёр қабулларда фуқаролар томонидан тушган мурожаатлар юзасидан туман ҳокими ва тегишли идораларга чиқарилган депутатлик сўровлари натижасида ҳудудда мактабгача таълим муассасаси қурилиши маҳаллий дастурга киритилди ва  айни кунларда давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилиш бошлаб юборилди.  Шу билан биргаликда депутатлик  сўровларимиз натижасида  ҳудудда болалар спорт майдончаси қуриш маҳаллий дастурга киритилиб, бугунги кунда “Кўксой монтаж-қурилиш” МЧЖ томонидан қиймати 160 миллион сўмлик қурилиш ишлари бошлаб юборилди.
  2. “Ҳунармандлар” маҳалласидаги 5 километр ички йўлни таъмирлаб беришни сўраб, Бойсун туман йўл қурилиши корхонасига депутатлик сўрови киритилди. Депутатлик сўровига жавоб қайтариш муддати тугаган бўлсада, ҳали  жавоб  ва  амалий самара бўлгани йўқ. Шунингдек, ҳудуддаги Сариосиё қишлоғида  бир қанча электр тармоғи устунлари яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабаб, алмаштириш бўйича туман ТЭТ раҳбарига депутат сўровини  киритдим. Устунларни алмаштириш йил давомида амалга оширилиши лозимлиги белгилаб олинганлиги ҳақида жавобни олдим. “Ҳунармандлар” маҳалласининг Кўчкак қишлоғида яшовчи 2-гуруҳ ногирони  Раҳматилло Ҳайдаровнинг мурожаатига кўра, оилавий  шароитини инобатга олиб, уй-жойини давлат ер кадастри рўйхатидан ўтказиш тўловлари учун имтиёз берилишини сўраб Бойсун туман ҳокимига сўровнома юбордим. Хат ижроси бўйича белгиланган муддат ҳали тугагани  йўқ.
  3. Жорий йил февраль ойининг охирги ўн кунлигида “Ҳунармандлар” маҳалласи ҳудудидаги Сариосиё қишлоғи фуқаролари билан учрашув ўтказилди. Унда қишлоқда фойдаланилмай  келган масжидни таъмирлаш ва ишга тушириш учун фуқаролар  томонидан  тушган мурожаат юзасидан чора-тадбирлар белгиланди ҳамда туман ҳокимлиги томонидан амалий ишлар бошлаб юборилди. Фуқароларнинг кўпгина шахсий масалалари бўйича мурожаатлари юзасидан эса  тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Абдулла РАҲИМОВ,
халқ депутатлари
Бойсун туман 11-“Ҳунармандлар” сайлов округи
Кенгаши депутати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan