Бош саҳифа / Сиёсат / Халқ вакили

Халқ вакили

Халқнинг дардини аритиши керак

  1. Сайлов округингизда ҳудудий дастурлар асосида олиб борилаётган ишлардан хабардормисиз?
  2. Яқинда уюштирган депутатлик сўровингиз ва унга қандай жавоб олдингиз?
  3. Сайлов округингизда охирги марта қачон ва қайси маҳалла фуқаролари билан учрашдингиз? Уларнинг таклиф ва муаммолари нималардан иборат бўлди?
  1. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ўз ичига олган Ҳаракатлар стратегиясида бегиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, аҳоли ўртасида ижтимоий-сиёсий, иқтисодий адолатни таъминлаш борасида 5-Ободон сайлов округига қамраб олинган “Ободон” ва “Шалдироқ” маҳаллалари ҳудудида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ушбу маҳаллалардаги аҳоли ичимлик суви етишмаслигидан қийналаётган эди. “Ободон” маҳалласи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида сув минораси қуриб битказилди. “Шалдироқ” маҳалласидаги сув минораси ҳам қайта таъмирланиб, тайёр ҳолга келтирилди. Бундан ташқари, “Шалдироқ” маҳалласи ҳудудидаги “Ўзбекистон” ва “Пахтакор” кўчаларига электр токи ўтказишга мўлжалланган 15 та бетон столбалар ўрнатилди. Маҳалла ҳудудида яшаётган икки нафар фуқарога ногиронлик аравчаси берилди.
  2. Яқинда ўтказган депутатлик сўровим туман марказида қурилаётган янги бозор қурилиши давом этаётган ҳудудлардаги кўчалар чанг бўлиб кетаётгани ва ён-атрофдаги аҳоли бундан азият чекаётгани сабабли ушбу ҳудудларга чангни бостириш мақсадида сув сепиб турилиши борасида эди. Бунга ҳам ижобий жабвоб олдим. Натижада туман “Ободонлаштириш” бўлими томонидан ҳар куни эрталаб кўчаларга сув сепилмоқда.
  3. Куни кеча “Шалдироқ” маҳалласи фуқаролари билан учрашдим. Бу ерда 3679 нафар аҳоли 569 та хонадонда истиқомат қилади. “Адолат” социал-демократик партиясининг устувор вазифаларидан келиб чиқиб фаолият олиб бораяпман. Учрашув давомида бу ерда яшаётган аҳоли томорқасини суғориш билан боғлиқ муаммо қийнаётганлигини айтишди. Ушбу маҳалладан 5 километр узоқликда Қумқўрғон канали оқиб ўтади. Ушбу каналдан сув чиқариб келиш учун 5 километр ҳудудни қазишда кўмаклашишга ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Биз тегишли ташкилотлар билан боғланиб, масалани ижобий ҳал қилиш ҳаракатидамиз. Ушбу маҳаллада “Шаббона” хусусий боғчаси жойлашган бўлиб, бу ерда битта болага боғча пули 120 минг сўмдан 150 минг сўмгача этиб белгиланган. Кўпчилик боласини боғчага беришга қийналаётгани ва нархни 70-80 минг сўм этиб белгиласа дея, таклиф билдиришмоқда.

Абдуғаппор ЙЎЛДОШЕВ,
халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгаши
депутати, 5-Ободон сайлов округи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатосини тан олди

Дин инсонни гуноҳдан, ёмон ишлардан сақловчи, виждон поклигини таъминловчи кучдир. Диний билимларни яхши ўзлаштирган инсон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan