Халқ осойишталиги йўлида

0
65

Юртимизда ёш авлодни турли ёт ғоялар, зарарли оқимлар таъсиридан асраш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар фаровон турмушимизнинг муҳим омилидир.

Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуни ҳам бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир. Ушбу қонуннинг 19-моддасида чет элда нашр этилган диний адабиётларни олиб келиш ва тарқатиш уларнинг мазмуни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганидан кейин амалга оширилиши белгилаб қўйилган. ғонунга хилоф равишда диний мазмундаги маҳсулотларни тайёрлаш ва тарқатиш билан боғлиқ жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда маҳаллада таъсирчан чоралар олиб бориш лозим бўлади. Бу борада хусусан, профилактика нозирлари зиммасига масъулиятли вазифалар юкланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, диний адабиётларни олиб келиш, сотиш ва тарқатиш эса фақатгина Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита рухсати билан амалга оширилади. Мамлакатимиз ҳудудига диний материаллар ноқонуний олиб кирилишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган чора-тадбирлар фуқароларимиз, хусусан ёшларимизни турли ёт ғоялардан асраш, юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашга хизмат қилади.

Шуҳрат БАҲРАМОВ,
ИИВ академияси
Курсанти

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг