Бош саҳифа / Жамият / Халқ ишончини қозониш осон эмас

Халқ ишончини қозониш осон эмас

  1. Сайлов округингизда ҳудудий дастурлар асосида олиб борилаётган ишлардан хабардормисиз?
  2. Яқинда уюштирган депутатлик сўровингиз ва унга қандай жавоб олдингиз?
  3. Сайлов округингизда охирги марта қачон ва қайси маҳалла фуқаролари билан учрашдингиз? Уларнинг таклиф ва муаммолари нималардан иборат бўлди?

Бугунги кунда Қизириқ тумани “Хўжаипок” сайлов округида ҳам бир қатор ишлар қилинаяпти. Жумладан, “Зевар” маҳалласи ҳудудида жойлашган 73-мактабнинг спорт зали кичик бўлганлиги учун яна қўшимча спорт зал қуриш 2019 йил давлат дастурига киритилган. Бундан ташқари, “Хўжаипок” ва “Зевар” маҳаллаларининг ички йўлининг 3 километри таъмирланиши жорий йилнинг июнь ойига режалаштирилган. “Хўжаипок” сайлов округида аҳоли ичимлик сувидан қийналади. 10-15 кунда бир маротаба, шунда ҳам 3-4 соат давомида қувурлардан сув чиқарилади, қолган кунлари эса сув бошқа ҳудудга йўналтирилади. Оз бўлса-да сув муаммосини бартараф этиш учун хонадонларда ҳовузлар қилинган.

“Хўжаипок” қишлоқ врачлик пунктига янги жиҳозлар келтириш ва ҳозирда ишламай турган дорихонани ишлатиш бўйича депутатлик сўровини Қизириқ туман тиббиёт бирлашмасига тақдим этдим. Қишлоқ врачлик пунктига беморларни ётқизиб даволаш учун иккита кароват келтирилди. “Сурхон дори-дармон” МЧЖнинг номи ўзгараётганлиги туфайли дорихонани ишга тушириш ва дориларни келтириш шу ойнинг охирига мўлжалланган.

Куни кеча “Зевар” маҳалласида истиқомат қилаётган фуқаролар билан учрашдим. Халқ демократик партиясининг белгилаб олинган йўналишларидан келиб чиқиб, фаолият олиб бораяпман. Шунинг учун асосан, маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва ногиронлар, вояга етмаганлар билан боғлиқ масалалар эътибор марказида. Фуқаролар билан учрашганимда Жумақул Жамоловнинг ўғли Хуршид Шодиқулов туғма юрак порогини даволатиш учун ёрдам сўради. Хуршидни туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари текширувдан ўтказиб, унга Тошкентдаги мутахассислар кўригига юбориш учун йўлланма берилди. Шодиқул Жамоловнинг қизи Офтобой Жамолова ҳам туғма юрак хасталиги билан оғриган. Уни ҳам туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари тиббий кўрикдан ўтказди. Бундан ташқари, аҳоли маҳалла гузарида кутубхона ташкил этиш таклифини ҳам билдиришмоқда.

Эшмирза РИЗАЕВ,
халқ депутатлари  Қизириқ туман  Кенгаши депутати,
27-“Хўжаипок” сайлов округидан сайланган

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабалар учун вилоят ҳокими стипендияси жорий қилинади

Ёшлар фестивали доирасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Санъат саройи атрофидаги боғда ўтган учрашув …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan