Бош саҳифа / Жамият / Халқ ишончин оқлайлик

Халқ ишончин оқлайлик

Одамларнинг кўнглидан жой олиш ҳийла қийин юмуш. Бу ишнинг уддасидан чиқмоқ учун киши анча тер тўкмоғи, ҳалол ва адолатли бўлмоғи шарт. Айтганларига ҳаётида ҳам амал қилган, ибрат намунасини кўрсатган киши юксак ишончга, демакки, ҳурматга лойиқ.

Биз сўз юритмоқчи бўлаётган қаҳрамонимиз — ички ишлар ходими, капитан Шуҳрат Бобомуродов ҳақида ҳам ҳамкасбларидан ана шундай илиқ сўзларни эшитдик.

Шуҳрат Бобомуродов Шўрчи туманидаги “Ойнакўл” маҳалласида ўсиб улғайган йигит. У мактабни аъло баҳоларга тамомлади. Сўнгра Термиз давлат университетининг физика-математика факультетида таҳсил олди. Кўп йиллик орзулари ушалиб, ички ишлар тизимига ишга қабул қилинди. Шуҳратжон 2010 йилдан буён тумандаги 183-сонли марказий таянч пунктида профилактика катта инспектори вазифасида хизмат қилмоқда. У ўзига бириктиктирилган туман марказий бозори ҳудудида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар тинчлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида жонбозлик кўрсатиб келмоқда. Иш тажрибаларини ёш мутахассисларга ўргатишга, аҳоли ўртасида олиб бориладиган профилактик ишларнинг самарадорлиги ошишига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Айтиш жоизки, туман марказий бозорида бир кунда тахминан 25-30 минг киши ҳаракатда бўлади. Жамоат тартибини сақлаш баробарида савдо нуқталарида юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларни эртароқ аниқлаб, унинг жиноий ҳаракатларга айланишининг олдини олиш бош вазифа саналади.

— Менга бириктирилган туман марказий бозори яқинида 36-умумтаълим мактаби жойлашган, — дейди Шуҳрат Бобомуродов. — Айрим ҳолларда мактаб ўқувчилари ота-оналари ўрнида савдо қилиб, арава суриб пул топишга қизиқади. Албатта, меҳнат қилган яхши, аммо вояга етмаган ёшларимиз, аввало, билим олишга интилиши зарур. Шу мақсадда мактаб маъмурияти, ўқувчилар ва ота-оналар иштирокида доимий тарғибот-ташвиқот ишлари, суҳбатлар олиб борамиз. Баъзилари билан алоҳида мулоқот қиламиз. Давлатимизнинг ёшларимизга яратилган имкониятларидан оқилона ва самарали фойдаланиши лозимлигини уқтирамиз. Бу ҳаракатларимиз бесамар кетмаганлигини ўтган йилги ҳолат билан таққослаганимизда ҳуқуқбузарликлар 9 тадан 3 тага камайганида ҳам кўришимиз мумкин.

Дарвоқе, Шуҳрат Бобомуродовга ҳам давлатимиз томонидан хизмат уйи ва енгил автомобиль берилди. Бу кунни у ўзгача шавқ билан эслайди.

— Бир йил аввал имтиёзли кредит асосида “Матиз” енгил автомобилини олган эдим, — дейди қаҳрамонимиз. — Шу йилнинг июнь ойида “Боботоғ” маҳалласида янгидан барпо этилган хизмат уйига оилам билан кўчиб ўтдим. Бу ҳаётимдаги энг қувончли воқеа бўлди. Барча қулайликларга эга, энг муҳими, хизмат ҳудудимга яқин. Давлатимизнинг бизга кўрсатаётган бу ғамхўрлигига, албатта, намунали хизматимиз билан жавоб беришимиз, халқимизнинг ишончини оқлашимиз зарур.

Давлатимизнинг ёшларимизга яратилган имкониятларидан оқилона ва самарали фойдаланиши лозимлигини уқтирамиз.

Баҳром НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE