Бош саҳифа / Жамият / Халқ ишончи ортмоқда

Халқ ишончи ортмоқда

Бугунги тезкор даврда одамларимизнинг дунёқараши, юртимиз ва дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан дахлдорлик туйғуси тубдан ўзгармоқда. Бу улар томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қилинаётган мурожаатларда ўз ифодасини топмоқда.

Бу муаммоларнинг аксарияти жойларда, яъни туманларда ҳал қилиш имконияти мавжуд бўлса-да, айрим маҳаллий раҳбарлар томонидан фуқароларнинг мурожаатларига совуққонлик ва эътиборсизлик билан қаралаётганлиги натижасида ортиқча оворагарчиликларга сабаб бўлаётганлиги мазкур соҳада муайян ислоҳотлар ўтказишга эҳтиёж борлигини кўрсатди. Шу боис, янги тизим — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида  вилоятдаги Президентнинг Халқ қабулхоналарига 40 минг дан зиёд мурожаатлар келиб тушди.  Уларнинг 85 фоизи қаноатлантирилиб, жойида ва тезкорлик билан ҳал қилиниши таъминланди. Жумладан, ногиронлар томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан тушган мурожаатлар бўйича 425 нафар фуқаро ногиронлик аравачасига навбатда турган бўлса, вилоят ҳокимияти ва ҳомийлар ёрдамида 1070 та ногиронлик аравачаси тар қатилди. Бу ўтган йилга нисбатан 10 баробар кўпдир.

Халқ қабулхоналари фаолиятида жойларда уйма-уй юриб, халқ билан мулоқот ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, Президент девони, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари иштирокида энг чекка қишлоқларда 250 дан ошиқ сайёр қабул ўтказилиб, 10 мингдан ошиқ фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Суд-ҳуқуқ масаласида қилинган мурожаатлар салмоқли эканлигини инобатган олиб, жорий йилнинг 19-20 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Суди раиси, бош прокурор, ички ишлар, адлия ва фавқулодда вазиятлар вазири, давлат солиқ қўмитаси ва давлат божхона қўмитаси раислари томонидан вилоятда сайёр қабул кунлари ўтказилиб, 3 мингдан зиёд мурожаат кўриб чиқилди.

Мутахассисларимиз томонидан ўтказилаётган мониторинг ва таҳлилларда муайян туркумдаги мурожаатларнинг ўсиши сабаблари ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳам кўриб борилмоқда. Бунга уй-жой, якка тартибда уй-жой қуриш учун ер ажратиш масаласини киритиш мумкин. Статистик маълумотлар таҳлилига кўра, вилоятда кейинги ўн йилда аҳоли сони ярим миллионга кўпайган.

Мухтасар қилиб айтганда, жаҳон амалиётида мурожаатлар билан ишлашнинг ўхшаши бўлмаган тизими — Халқ қабулхоналарининг ташкил этилиши Конституциямизнинг 2-моддасида белгиланган “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар,” деган таомилнинг амалдаги  ва самарали механизмини яратди.

Б. ЖАМОЛОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Сурхондарё
вилоят Халқ қабулхонаси мудири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Янги ўқув йилидан хорижий тиллар ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади

021 йил 19 майда давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan