Бош саҳифа / Жамият / Халқидан нафсини устун қўйганлар

Халқидан нафсини устун қўйганлар

Юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ, айрим тадбиркорлар  имкониятлардан оқилона фойдаланиш ўрнига, юртдошлари соғлиғига зарар етказадиган озиқ-овқат маҳсулотларини хилват ва санитария талабларига мутлақо жавоб бермайдиган шароитда ноқонуний ишлаб чиқараётгани ҳам сир эмас.

Истеъмолга яроқсиз бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотилишига йўл қўймаслик борасида вилоят давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан тегишли тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, ўтган йил Денов, Шўрчи ва Сариосиё туманларида 6 та пахта ва зиғир ёғи ишлаб чиқаришга мослаштириган яширин цехлар аниқланиб, тегишли тартибда маъмурий чоралар кўрилди. Яширин цехлардан далилий ашё сифатида қўлбола усулда ёғ ишлаб чиқаришга мўлжалланган турли хилдаги асбоб-ускуналар, 741,5 литр ёғ, 1249 килограмм пахта чигити, 111,5 килограмм кунжара, 133 килограмм пахта хом ашёси ва 390 килограмм зиғир дони олинган.

Вилоят ДСЭНМ мутахассисларининг хулосасига кўра, қўлбола усулда ишлаб чиқарилаётган ёғ маҳсулотлари  лаборатория текширувидан ўтказилиб, санитария-гигиеник хулосаси ва мувофиқлик сертификати олинмагани учун истеъмолга чиқариш мутлақо мумкин эмас. Мутахассислар фикрига кўра, қўлбола усулда тайёрланган ўсимлик ёғларида заҳарли элементлар миқдори  меъёрдан юқори бўлади. Натижада, аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари юзага келади. Бундай заҳарли ёғлар  жигар, ўпка, буйрак, талоқ ва юракка ёмон таъсир кўрсатади.

Энди савол туғилади? Сифатсиз маҳсулотларни бозорга чиқараётган кимсалар эл саломатлигидан  кўра шахсий  манфаати  ва  нафсларини устун қўйишмоқда.  Бироқ шаҳар бедарвоза эмас. Ҳар ким экканини ўради. Жиноятга жазо муқаррар. Лекин, ана шундай фирибгар кимсалар маҳалла куй, ватандошлари юзига қандай қарайди?

Ҳурматли юртдошлар, ёғ харид қилаётганда маҳсулот сертификатига эътибор қаратинг. Қўлбола усулда тайёрланаётган арзон ёғ сотиб олиб, соғлигингиздан ажралиб қолманг!

Д. АЛЛАЁРОВА,
вилоят ДСБ бўлим бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan