Бош саҳифа / Сиёсат / Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қ А Р О Р И

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қ А Р О Р И

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ Ш.М.МИРЗИЁЕВНИНГ
2017 ЙИЛ 12 ИЮЛДА БЎЛИБ ЎТГАН ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЙИFИЛИШИДАГИ
«ПАРЛАМЕНТИМИЗ ҲАҚИҚИЙ ДЕМОКРАТИЯ МАКТАБИГА АЙЛАНИШИ, ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ТАШАББУСКОРИ ВА АСОСИЙ ИЖРОЧИСИ БЎЛИШИ КЕРАК»  МАЪРУЗАСИДА БЕЛГИЛАНГАН УСТУВОР ВАЗИФАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЎFРИСИДА

Мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида халқ фаровонлигини таъминлаш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Мазкур жараёнларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва сиёсий партияларнинг роли ва масъулияти ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёевнинг ташаббуси асосида барча даражадаги вакиллик органларининг роли ва таъсирини ошириш, маҳаллий ижроия органларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ҳисобот ва ахборот бериш тартиби йўлга қўйилиб, улар фаолияти устидан таъсирчан депутатлик ва халқ назорати йўлга қўйилмоқда.

Айни пайтда, Сурхондарё вилоятида сиёсий партиялар ва халқ депутатлари Кенгаши фаолиятининг таҳлили улар томонидан ҳудудда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича қонунчиликда белгиланган ваколат ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланмаётганлигини, ҳанузгача пойтахт аҳолиси ҳаётида, фуқаролар онгида мустаҳкам ўрнини эгаллай олмаганлигини кўрсатмокда. Уларнинг иш услубини тубдан ўзгартиришни, аҳоли билан доимий мулоқотини ва таъсирчан депутатлик назоратини самарали йўлга қўйишни бугунги ҳаётнинг ўзи тақозо этмокда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги «Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак» номли маърузасида (бундан буён матнда Маъруза деб аталади) кўтарилган масалалардан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ва сиёсий партияларнинг ҳудудий ташкилотлари фаолиятидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Маърузада белгиланган устувор вазифалар ижро учун қабул қилиниб, уларни амалга оширишда қуйидагилар халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

биринчи — қабул қилинаётган қонунлар, муҳим ижтимоий-сиёсий, иқтисодий аҳамиятга молик давлат ва ҳудудий дастурлар ижросини сўзсиз таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, бунинг учун Кенгаш сессияларида маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари мансабдор шахс- ларининг ҳисобот ва ахборотларини мунтазам равишда эшитиб бориш;

иккинчи — партия гуруҳлари, доимий комиссия лар ва депутатларнинг шаҳар ва туманларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига дахлдор бўлган долзарб масалаларни ҳал этиш борасидаги ташаббускорлигини ошириш;

учинчи — депутатлар томонидан жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганишда аниқланган, вилоят даражасида ҳал этилиши керак бўлган муаммоларни ечиш бўйича депутатлик сўровларини юбориш амалиётини кескин кенгайтириш;

тўртинчи — ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда долзарб ҳисобланган қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнига жамоатчиликни кенг жалб қилиш, уларни халқ муҳокамасига қўйиш;

бешинчи — депутатлар томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий-маданий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонунлар, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари мазмун-моҳиятини фуқароларга тушунтириш ишларини узлуксиз равишда амалга ошириб бориш;

олтинчи — ёшлар билан ишлаш, оила ва аёллар масаласи бўйича олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини тубдан ошириш, Кенгаш сессияларига фаол ёшларни кенг жалб этиш.

  1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Маърузада белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури (бундан буён матнда Чора-тадбирлар дастури деб юритилади) 1-иловага мувофиқ;

Чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида, самарали бажарилишини мониторинг ва назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳи (бундан буён матн да ишчи гуруҳ, деб юритилади) таркиби 2-иловага мувофиқ .

Ишчи гуруҳ ҳар чоракда Чора-тадбирлар дастурининг амалга оширилишини муҳокама қилсин ва бу борада юзага келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича Кенгашга таклифлар киритиб борсин.

  1. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига Кенгашдаги сиё- сий партиялар партия гуруҳларининг маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари бошқарма ва бўлимлари раҳбарларининг ҳисоботини ва ахборотини Кенгашда эшитиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва унинг 2017-2018 йилларга мўлжалланган режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Кенгашдаги партия гуруҳлари қуйидагиларнинг ижросини таъминласин:
  • ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида ўз сиёсий партиялари дастуридан келиб чиққан ҳолда устувор мақсад ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган аниқ таклиф ва ташаббусларни илгари суриш;
  • ҳудуд учун муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик ҳамда аҳолини қийнаётган муаммолар юзасидан   маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари бошқарма ва бўлимлари раҳбарларига сўров юбориш амалиётини кучайтириб, йилига камида икки маротаба депутатлик сўровини юбориб, натижаларини муҳокама қилиш амалиётини жорий этиш;
  • сайловолди дастурларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида партия гуруҳлари раҳбарлари ва аъзоларининг ҳар чорақда оммавий ахборот воситалари, жумладан, маҳаллий телевидение орқали ахборот бериб бориш;
  • Кенгаш сессияларида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир йиллик дастурлар, келгуси йилга мўлжалланган маҳаллий бюджет лойиҳаси ва ҳудуд учун муҳим бўлган бошқа дастурларни сайловчилар, партия электорати, турли табақа ва гуруҳларнинг манфаатлари нуқтаи назаридан келиб чиқиб, атрофлича муҳокама қилиш, улар бўйича ўз принципиал позициясини билдириш.
  1. Сиёсий партияларнинг Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар ва туман кенгашларига:
  • сайловолди дастурларини тўла ва самарали бажариш учун тизимли равишда аҳоли ва ўз электорати билан мулоқот ўрнатиш, аҳолини қийнаётган муаммолар аниқланганда уларни бартараф этиш учун халқ депутатлари Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар ва туман кенгашларидаги партия гуруҳлари билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда партия гуруҳи ва депутатлар сўрови имкониятларидан кенг фойдаланиш;
  • ўз дастуридаги вазифалардан келиб чиқиб, давлат бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари билан тизимли ва доимий ишлашни йўлга қўйиш, уларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириб бориш;
  • партиялар қошидаги «Ёшлар қанотлари»нинг фаолиятини тубдан кучайтириш, айниқса, уюшмаган ёшлар билан яқиндан, бевосита иш олиб бориш тизимини йўлга қўйиш;
  • партиялар сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш учун кадрлар заҳирасини тубдан қайта кўриш;
  • келгусида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар ва туман кенгашларига (бундан буён матнда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар деб юритилади) бўладиган сайловларда депутатликка номзодлар танлашда, биринчи нав- батда, партия аппарати ходимлари, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда жонкуярлик кўрсатган ёшлар ва партиянинг фаол аъзолари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, ҳуқуқшунослар орасидан бўлишига, шунингдек, номзодлар маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ходимлари бўлмаслигига алоҳида эътибор қаратиши тавсия этилсин.
  1. Халқ депутатлари Термиз шаҳар ва туман кенгашлари ўз сессияларида партия гуруҳлари томонидан кўтарилган масалалар ҳамда қонунчилик билан белгиланган шахсларнинг ахбороти ва ҳисоботи ҳар ойда эшитиш тавсия этилсин.
  2. Вилоятдаги ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар раҳбарлари ҳамда Термиз шаҳар, туман ҳокимлари:
  • депутатлар ва партия гуруҳларининг сўровларини ўз вақтида, тўлиқ ҳамда сифатли кўриб чиқиш, уларда қайд этилган муаммоларни, айниқса, аҳолини қийнаётган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш, натижаси юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлардан кечиктирмасдан жавоб йўллаш;
  • халқ депутатлари маҳаллий кенгашларнинг доимий комиссиялари томонидан ўтказиладиган назорат-таҳлил тадбирлари ва бошқа тадбирларни амалга оширишда улар сўровига биноан малакали мутахассислар билан мунтазам равишда таъминлаб бориш;
  • сиёсий партиялардан депутатликка сайланган ҳокимлар томонидан ҳар чоракда камида бир марта ҳудудий партия ташкилотлари фаоллари билан сайловолди дастурларини амалга ошириш, долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш мақсадида учрашувлар ўтказиб бориш амалиётини жорий этишни йўлга қўйсин.
  1. Маълумот учун қабул қилинсинки, давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари депутатлар олдидаги ўз вазифаларини бажармаслиги, уларнинг ишига тўсқинлик қилиши, уларга атайлаб сохта маълумот бериши, депутатлик фаолиятининг кафолатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 193-моддасига асосан жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикасининг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Қонуни 8-моддасига асосан депутат сўровига 10 кундан кечиктирмай жавоб юбориши, 13-моддасига кўра депутатни дарҳол қабул қилиши шарт.

Депутатлар сўровларига белгиланган муддатда жавоб юбормаганлиги учун:

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Ш. Сотволдиев — Шўрчи тумани ИИБ бошлиғи Д.Кенжаевга;

Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи А. Ғаниев — Жарқўрғон тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Қ. Сафаровга;

Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти бошқарув раиси М. Шамсиддинов — Шўрчи тумани электр тармоқлари корхонаси бошлиғи У. Юлдошевга;

Сурхондарё вилояти Маданият ишлари бошқармаси бошлиғи С. Исоқов, Жарқўрғон тумани Маданият ишлари бўлими бошлиғи Ж. Эшмуродовга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий жазо чорасини қўллаб, натижалари юзасидан 10 кун муддатда ахборот берсинлар.

Депутатларнинг мансабдор шахслар томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқи бузилишига йўл қўйганлиги учун:

Қумқўрғон тумани ҳокими Ш. Сувоновга «ҳайфсан» эълон қилинсин;

Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти бошқарув раиси М. Шамсиддинов — Узун тумани электр тармоқлари корхонаси бошлиғи С. Мирзаевга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий жазо чорасини қўллаб, натижалари юзасидан 10 кун муддатда ахборот берсин.

  1. Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг доимий комиссиялари:
  • ҳар ой ўтказиладиган ўз мажлисларида маҳаллий ижроия ҳокимияти бошқарма ва бўлимлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш амалиётини йўлга қўйсин. Ушбу мақсадда жорий йилнинг 31 июлига қадар ўз иш режаларини танқидий нуқтаи-назардан қайта кўриб чиқсин;
  • бир ой муддат ичида фаол, ёш олим, эксперт ва мутахассислардан иборат таркибда эксперт гуруҳларини тузсин ва уларни ҳудуд учун муҳим бўлган масалаларни ўрганиш жараёнларига кенг жалб қилиб бориш амалиётини йўлга қўйсин.
  1. Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссиялари:
  • икки ой муддат ичида Депутатлик одоби қоидалари ва Депутатлар фаолиятини баҳолаш мезонлари лойиҳаларини ишлаб чиқишсин ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига тасдиқлаш учун киритишсин;
  • ҳар йилнинг 15 декабрига қадар Депутатлар фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида депутатларнинг ишини таҳлил қилишсин ҳамда энг фаол депутатни аниқлаб, рағбатлантириш учун кенгашлар раҳбарларига тақдим этишсин.
  1. Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси Термиз шаҳар ва туман ҳокимлари билан биргаликда жорий йил 1 сентябрига қадар сиёсий партия ташкилотларини моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида ҳудуддаги фойдаланилмаётган бино-иншоотларни хатловдан ўтказсин ва партияларга ажратилишини таъминласин.
  2. Термиз давлат университетига сиёсий партиялар билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида ва ҳар олти ойда махсус ўқув дастурлари асосида сиёсий партияларнинг Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри ва туманлардаги кенгашлари ходимлари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари ўқувини ташкил этиш тавсия этилсин.
  3. Сурхондарё телерадиокомпаниясига:
  • бир ой муддат ичида халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар, доимий комиссиялар, партия гуруҳлари ва депутатларнинг ҳамда сиё- сий партияларнинг фао- лиятини кенг ёритиш мақсадида ҳар ойда камида икки марта эфирга узатиладиган «Депутатлар соати» телекўрсатувини ташкил этиш;
  • халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар сессиялари, доимий комиссиялар ва партия гуруҳлари мажлисларини, уларда кўрилган масалаларнинг мазмун-моҳиятини доимий равишда махсус кўрсатувларда ёритиб бориш тавсия этилсин.
  1. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Сурхондарё вилояти бош қармаси халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар муассислигидаги газета таҳририятлари билан биргаликда:
  • халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари, доимий комиссиялар, партия гуруҳлари ва депутатларнинг фаолиятини кенг ёритиш мақсадида «Депутатлар минбари», «Партия гуруҳининг позицияси», «Кенгаш фаолияти» каби доимий рукнларни ташкил этишсин;
  • халқ депутатлари Кенгаш депутатларининг ўз сайловчилари билан бўладиган учрашувлари жойи ва вақти ҳақидаги ахборотни камида бир ҳафта олдин эълон қилиб боришсин.

15.Сиёсий партияларнинг ўз маблағлари ҳисобидан халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашида партия гуруҳининг ижрочи котиби лавозимларини жорий этиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашидаги партия гуруҳининг ижрочи котиби зиммасига ўз партиясининг дастурий мақсад ва вазифаларини кенгашда ҳимоя қилинишини ташкил этиш, кенгашда кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан партия гуруҳининг ягона позициясини ишлаб чиқишга, партия гуруҳи аъзолари фаолиятини мувофиқлаштиришга кўмаклашиш, партия гуруҳининг иш режалари лойиҳаларини тайёрлаш ва уларнинг ижросини мониторинг қилиш вазифалари юклатилгани маълумот учун қабул қилинсин.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ишлар бошқармаси янги жорий этилган Кенгаш партия гуруҳларининг ижрочи котибларини Сурхондарё вилояти ҳокимлиги биносида мебель ва компьютер техникаси воситалари билан жиҳозланган алоҳида хона билан таъминласин.

  1. Ўзбекистон экологик ҳаракатининг Сурхондарё вилоятида жойлашган 4-иловага мувофиқ корхоналарда Ўзбекистон экологик ҳаракатининг вакилларини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Ўзбекистон экологик ҳаракатининг Сурхондарё вилояти бўлимига 4-иловада кўрсатилган корхоналарда жамоатчилик асосида, қоида тариқасида, мазкур корхоналар ходимлари орасидан Экологик ҳаракатнинг вакилларини тайинлаш тавсия этилсин.

  1. Мазкур қарор «Сурхон тонги» ва «Заря Сурхана» газеталарида чоп этилсин ва Кенгаш веб-сайтига жойлаштирилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси зиммасига юклатилсин.
  3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Халқ депутатлари вилоят
Кенгашининг раиси
Э. Турдимов

 2017 йил 22 июль, Термиз шаҳри. № 115/5-20

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатосини тан олди

Дин инсонни гуноҳдан, ёмон ишлардан сақловчи, виждон поклигини таъминловчи кучдир. Диний билимларни яхши ўзлаштирган инсон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan