Халқ депутатлари вилоят Кенгашинингбўшаб қолган ўринга депутат сайлови ўтказиш тўғрисида
“Xалқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 44-моддасига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2018 йил 3 декабрдаги XXXIII сессияси 204/5-33-сонли қарорига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 23-Миршоди сайлов округида бўшаб қолган ўринга янги депутат сайлови ўтказиш 2019 йилнинг 6 январь кунига белгилансин.
Белгилаб қўйилсинки, 23-Миршоди сайлов округидаги бўшаб қолган ўринга депутат сайлови илгари ташкил этилган сайлов округи томонидан янги ташкил этилган сайлов участкаларида Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ ўтказилади.
Комиссия аъзолари Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонунлари талабларига амал қилган ҳолда сайловни ташкил этиш ва ўтказилишини таъминласин.
Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати сайлови бўйича овоз бериш учун сайлов бюллетенларини нашр этиш ва жойларга етказиб бериш билан боғлиқ ишлар вилоят сайлов комиссиясининг 2014 йил 25 ноябрдаги “Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлари сайловига доир сайлов бюллетени ва сайлов варақаси шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 11-сонли қарорида белгиланган тартибда амалга оширилсин.
Комиссияраиси Ш. БОЙҚУЛОВ
2018 йил5 декабрь Термиз шаҳри