Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўшаб қолган ўринга депутатликка номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида
“Xалқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 11, 20, 22, 23, 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 23-Миршоди сайлов округида бўшаб қолган ўринга депутатликка 2019 йил 6 январь куни ўтказиладиган сайловда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси вилоят Кенгашлари томонидан кўрсатилган қуйидаги номзодлар рўйхатга олинсин:
Жўраев Бахтиёр Ражабович — Олтинсой қурилиш касб-ҳунар коллежи маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан номзоди кўрсатилган.
Норқобилова Пардахол Рахматовна — Олтинсой тумани ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, Ўзбекистон либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан номзоди кўрсатилган.
Олимов Шерзод Муродуллаевич — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан номзоди кўрсатилган.
Қурбонов Сайфиддин Нуриддинович — Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши ташкилий-услубий шўъба мудири, Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан номзоди кўрсатилган.
Комиссия раиси Ш. БОЙҚУЛОВ
2018 йил 22 декабрь, Термиз шаҳри Қ-22.