Бош саҳифа / Сиёсат / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИГА САЙЛОВ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИГА САЙЛОВ

ЎТКАЗУВЧИ ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўшаб қолган ўрнига депутатликка номзодларни рўёхатга олиш тўғрисида

“Xалқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 24-, 44-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ.

“Xалқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддаси 6-банди, 24-, 44-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 4-Бандихон сайлов округида бўшаб қолган ўринга депутатликка 2018 йил 29 апрель куни ўтказиладиган сайловда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят  Кенгаши, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши, Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан кўрсатилган қуйидаги номзодлар рўйхатга олинсин:

Норқобилов Алишер Менгқобилович — 1962 йилда туғилган, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси, Қизириқ тумани ҳокими лавозимида ишлайди. Қизириқ туманида яшайди, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан номзоди кўрсатилган.

Саматов Саидмурат Мамараджабович — 1968 йилда туғилган, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бухгалтерия ишлари бўйича бош мутахассиси. Термиз шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан номзоди кўрсатилган.

Холлиева Шохида Бойматовна — 1971 йилда туғилган, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси аъзоси, вилоят Термиз шаҳридаги “Амударё” болаларни соғломлаштириш оромгоҳи директори лавозимида ишлайди. Термиз шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан номзоди кўрсатилган.

Ҳасанова Мавжуда Ғаниевна — 1972 йилда туғилган, Халқ демократик партияси аъзоси, Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши раиси лавозимида ишлайди. Шеробод туманида яшайди, Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан номзоди кўрсатилган.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловнинг молиялаштириш тизимини бузганга қандай жавобгарлик бор?

Конституциямизда фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи, миллий сайлов тизимининг асослари белгилаб қўйилган. Бу қоида ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan