Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг қарори

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг қарори

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 17-Жарқўрғон ва 19-Оққурғон сайлов округларида бўшаб колган ўринларига такрорий овоз беришни ўтказиш тўғрисида

“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 42-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. 2017 йил 22 январь куни 17-Жарқўрғон ва 19-Оққўрғон сайлов округларида бўшаб колган ўринларига сайлов ўтказиш натижалари бўйича ушбу сайлов округларининг баённомаларига асосан мазкур сайлов округларида қўйилган номзодларнинг бирортаси ҳам сайланмаганлиги сабабли “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 42-моддасига мувофиқ 17-Жарқўрғон ва 19-Оққурғон сайлов округларида 2017 йилнинг 5 февраль куни такрорий овоз бериш ўтказилсин.
2. 17-Жарқўрғон ва 19-Оққурғон сайлов округларида бўшаб колган ўринларига ўтказиладиган такрорий овоз беришда қуйидаги номзодлар киритилсин:

17-ЖАРҚЎРFОН САЙЛОВ
ОКРУГИ БЎЙИЧА

Мусурмонқулов Бахтиёр Таджиевич—1974 йилда туғилган, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси, Жарқўрғон туман газ таъминоти унитар корхонаси бошлиғи лавозимида ишлайди, Жарқўрғон туманида яшайди, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгашидан номзоди кўрсатилган.
Рахматова Қизларшай Саидовна—1961 йилда туғилган, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси аъзоси, Термиз давлат университети қошидаги 5-сон Жарқўрғон академик лицейи директори лавозимида ишлайди, Жарқўрғон туманида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси вилоят Кенгашидан номзоди кўрсатилган.

19-ОҚҚЎРFОН САЙЛОВ ОКРУГИ БЎЙИЧА

Артиков Абдирашид Зоирович —1953 йилда туғилган, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси аъзоси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси директори лавозимида ишлайди, Жарқўрғон туманида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси вилоят Кенгашидан номзоди кўрсатилган.

Чориев Абдусамат Амирович —1972 йилда туғилган, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси, Жарқўрғон туманидаги “Осиё истиқбол савдо” МЧЖ директори лавозимида ишлайди, Жарқўрғон туманида яшайди, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси вилоят Кенгашидан номзоди кўрсатилган.

3. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши депутатлигига сайлов ўтказувчи 17-Жарқўрғон ва 19-Оққўрғон сайлов округларига бўшаб қолган ўринларга такрорий овоз бериш Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” ги ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонунлари талабларига амал қилган ҳолда ўтказишни таъминлаш юклатилсин.

4. Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлигига такрорий овоз бериш бўйича бюллетенлар нашр этиш ва жойларга етказиб бериш билан боғлиқ ишлар вилоят сайлов комиссиясининг 2014 йил 25 ноябрдаги “Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлари сайловига доир сайлов бюллетени ва сайлов варақаси шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 11-сонли қарорида белгиланган тартибда амалга оширилсин.

5. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинсин.

Комиссия раиси
Ш.БОЙҚУЛОВ
Термиз шаҳри,
2017 йил 23 январь.№05

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Муносиблар ғолиб бўлишди

Бугун Сурхон воҳаси халқи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ҳамда хўжалик юритишнинг бошқа соҳаларида муносиб ютуқларни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan