Бош саҳифа / Сиёсат / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

Халқ депутатлар вилоят Кенгашининг ўрни бўшаб қолган ўринларига
янги депутатлар сайловини ўтказиш тўғрисида

“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида” ги Қонуннинг 44-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

  1. Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг 2017 йил 30 декабрдаги 24-cеccияси, 147/5-24-сонли қарорига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 14 — Қизилжар ҳамда 35 — Жончекка сайлов округларида бўшаб қолган ўринларга янги депутатлар сайлови 2018 йилнинг 28 январь кунига белгилансин.
  2. Белгилаб қўйилсинки, 14 — Қизилжар ҳамда 35 — Жончекка сайлов округларидаги бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови илгари ташкил этилган сайлов округлари томонидан янги ташкил этиладиган сайлов участкаларида Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида” ги Қонуни талабларига мувофиқ ўтказилади.
  3. Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг ўрни бўшаб қолган депутатлар ўрнига сайлов ўтказиш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлигига сайлов ўтказувчи 14 — Қизилжар ҳамда 35 — Жончекка сайлов округларига бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказишни Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонунлари талабларига амал қилган ҳолда ўтказишни таъминлаш юклатилсин.
  5. Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати сайлови бўйича овоз бериш учун бюллетенларни нашр этиш ва жойларга етказиб бериш билан боғлиқ ишлар вилоят сайлов комиссиясининг 2014 йил 25 ноябрдаги “Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлари сайловига доир сайлов бюллетени ва сайлов варақаси шаклларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 11-сонли қарорида белгиланган тартибда амалга оширилсин.

Комиссия раиси                             Ш. БОЙҚУЛОВ

2018 йил 4 январь, Термиз шаҳри

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатосини тан олди

Дин инсонни гуноҳдан, ёмон ишлардан сақловчи, виждон поклигини таъминловчи кучдир. Диний билимларни яхши ўзлаштирган инсон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan