Бош саҳифа / Жамият / Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг қарори

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг қарори

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг ўрни бўшаб қолган депутати ўрнига янги депутат сайлови ўтказиш тўғрисида

“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонуннинг 44-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ.

1. Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг 2017 йил 24 январдаги XIV cеccияси қарорига асосан 22-Музработ сайлов округидан сайланган депутатнинг ваколати муддатидан олдин тугатилганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 22-Музработ сайлов округида бўшаб қолган ўринга янги депутат сайлови 2017 йил 19 февраль кунига белгилансин.

3. Белгилаб қўйилсинки “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида” ги Қонуннинг 44-моддасига мувофиқ 22-Музработ сайлов округидаги бўшаб қолган ўринга депутат сайлови илгари ташкил этилган сайлов округи томонидан сайлов участкаларида Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида” ги Қонуни талабларига мувофиқ ўтказилади.

4. Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг ўрни бўшаб қолган депутат ўрнига сайлов ўтказиш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлигига сайлов ўтказувчи 22-Музработ сайлов округига бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказишни Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” ги ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида” ги Қонунлари талабларига амал қилган ҳолда ўтказишни таъминлаш юклатилсин.

6. Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати сайлови бўйича овоз бериш учун бюллетенлар нашр этиш ва жойларга етказиб бериш билан боғлиқ ишлар вилоят сайлов комиссиясининг 2014 йил 25 ноябрдаги “Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлари сайловига доир сайлов бюллетени ва сайлов варақаси шаклларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 11-сонли қарорида белгиланган тартибда амалга оширилсин.

Комиссия раиси Ш.БОЙҚУЛОВ
Термиз шаҳри,
2017 йил 25 январь

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Азобланган аёл – меҳр оғушида

Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан жорий йил ёз фаслида Ўзбекистоннинг 156 нафар фуқароси, асосан аёллар ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan