Бош саҳифа / Жамият / Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг қарори

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг қарори

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши бўшаб қолган депутатлари ўрнига 2017 йил 5 февраль куни ўтказилган такрорий овоз бериш натижалари бўйича депутатларни рўйхатга олиш тўғрисида

“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида” ги Қонуннинг 11-моддаси 11-бандига ва 45-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ.

1. 2017 йил 5 февраль куни 17-Жарқўрғон ва 19-Оққўрғон округларида бўшаб қолган ўринларига такрорий овоз бериш натижалари бўйича ушбу сайлов округларининг баённомаларига асосан қуйидагилар халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлари этиб рўйхатга олинсин:

1. Артиков Абдирашид Зоирович—1953 йилда туғилган, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси аъзоси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси директори, Жарқўрғон туманида яшайди, 19-Оққўрғон сайлов округидан сайланган

2. Рахматова Қизларшай Саидовна—1961 йилда туғилган, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси аъзоси, Термиз давлат университети қошидаги 5-сон Жарқўрғон академик лицейи директори, Жарқўрғон туманида яшайди,17–Жарқўрғон сайлов округидан сайланган.
Комиссия раиси

Ш.БОЙҚУЛОВ
Термиз шаҳри,
2017 йил 7 февраль

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Дард устиги чипқон

2019 йилнинг март ойида “Нексия” русумли атомашинасини Термиз шаҳри бўйлаб бошқариш чоғида, қўл телефонидан фойдаланиб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan