Бош саҳифа / Сиёсат / Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг Қ А Р О Р И

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг Қ А Р О Р И

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ БЎШАБ ҚОЛГАН ДЕПУТАТЛАРИ ЎРНИГА 2017 ЙИЛ 20 АВГУСТ КУНИ ЎТКАЗИЛГАН САЙЛОВ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддаси 11-бандига ва 45-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси
Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

  1. 2017 йил 20 август куни 4-Бандихон, 15-Сина, 16-Сурхон, 33-Телпакчинор ва 41-Ободон сайлов округларида бўшаб қолган ўринларига сайлов ўтказиш натижалари бўйича ушбу сайлов округларининг баённомаларига асосан қуйидагилар халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлари этиб рўйхатга олинсин:

— Аҳроров Бахтиёр Абдукахорович — 1967 йилда туғилган, Ўзбекистон халқ демократик партияси аъзоси,     Денов тоғ-кон саноати касб- ҳунар коллежи директори лавозимида ишлайди, Денов туманида яшайди, 15-Сина сайлов округидан сайланган.

— Гулбоева Саломат Сафаровна — 1971 йилда туғилган, Ўзбекистон халқ демократик партияси аъзоси, Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Узун туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлайди, Узун туманида яшайди, 33-Телпакчинор сайлов округидан сайланган.

— Гўрўғлиев Элёр Рўзиқулович — 1985 йилда туғилган,Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекис- тон Либерал демократик партияси аъзоси, Сурхондарё вилояти “Ишонч” телерадиокомпанияси муҳаррири лавозимида ишлайди, Термиз шаҳрида яшайди, 4–Бандихон сайлов округидан сайланган.

— Умаров Охунжон Эсанбоевич — 1987 йилда туғилган, партиясиз, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси лавозимида ишлайди, Термиз шаҳрида яшайди, 16-Сурхон сайлов округидан сайланган.

— Худойбердиев Шохзод Фарходович — 1994 йилда туғилган, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси, Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали талабаси, Шўрчи туманида яшайди, 41-Ободон сайлов округидан сайланган.

Комиссия раиси     Ш.БОЙҚУЛОВ
2017 йил  23 август. № 16

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатосини тан олди

Дин инсонни гуноҳдан, ёмон ишлардан сақловчи, виждон поклигини таъминловчи кучдир. Диний билимларни яхши ўзлаштирган инсон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan