Бош саҳифа / Таълим / Халқаро танлов иштирокчиси

Халқаро танлов иштирокчиси

Таълим соҳасида олиб борилаётган кенг ислоҳотлар меваси сифатида иқтидорли ёшларимиз эришаётган ютуқлар билан ҳақли равишда фахрлансак арзийди.

Қизириқ туман 12-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Нодирбек Маматмуродов ҳам ана шундай истеъдодли ёшларимиздан. Мазкур билим масканида тасвирий санъат йўналиши бўйича таҳсил олаётган Нодирбек “Ёш ижрочи — 2017”, “Ёш ижрочи — 2018 ” ва “Санъат ниҳоллари ” кўрик-танловларининг вилоят босқичларида фахрли ўринларни эгаллаган.

Жорий йилнинг 23-30 июль кунлари эса Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида бўлиб ўтган “Мир глазам детей” номли Халқаро танлов ҳамда маҳорат дарсларида муваффақиятли иштирок этиб қайтди.

— Устози Ботир Холмуродовдан ҳайкалтарошлик ва рассомчилик сир-асрорларини пухта ўрганган Нодирбекнинг санъат намуналари ҳакамлар ҳайъати томонидан алоҳида эътироф этилди, — дейди таълим масканининг ўқув ишлари бўйича директори ўринбосари Алишер Ашуров.

— Бу халқаро танлов ўқувчимизнинг келгусидаги изланишларида катта мактаб бўлишига ишонаман. Сабаби Боку шаҳрининг фахри саналган “Yarat” номли марказ ва замонавий Миллий санъат музейидаги кўргазмалар ва хорижлик тенгдошлари билан ташкил этилган маҳорат дарслари ёш иқтидорларнинг дунёқарашида алоҳида аҳамият касб этади.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE