Бош саҳифа / Сиёсат / Халқаро пресс клуб — Сурхондарёда

Халқаро пресс клуб — Сурхондарёда

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Сурхондарё: Бой мерос, туризм ва ислоҳотлар уйғунлиги” мавзусида халқаро пресс клубнинг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов, вилоят ҳокимлиги вакиллари, туман ва шаҳар ҳокимлари, давлат идоралари, нодавлат ва жамоат ташкилотлари раҳбар ва мутахассислари, фан, таълим, санъат ва маданият ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Вилоят ҳокими тегишли соҳа вакиллари билан биргаликда, фуқаролардан тушган саволларга жавоб берди. Шунингдек, воҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритар экан. — Жорий йилда 218 та объект қурилиши, жиҳозланиши ва реконструкция қилиниши учун 505 миллирад сўм маблағ ажратилганлигини, 2016 йилда эса бу кўрсаткич 238 миллиард сўм бўлганлигини, яна 365 миллион АҚШ доллар эвазига 15 та янги саноат корхонаси барпо этилаётганлигини билдирди. Шу пайтгача вилоятда етиштирилаётган пахта толасининг 4,5 фоизигина вилоятнинг ўзида қайта ишланаётганлигини, 2021 йилга бориб эса етиштириладиган пахтанинг 100 фоизи вилоятнинг ўзида қайта ишланишини таъкидлади. Халқаро пресс клуб модераторининг пахта йиғим-теримига бюджет ташкилот ходимларининг жалб қилиниши борасидаги саволига жавоб қайтарар экан, —такрорлаб айтаман: Сурхондарёда на ўқитувчи, на шифокор пахта йиғим-теримига жалб қилинмайди. Бировга яхши кўриниш, режани бажариш учун бошқаларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик! — деди вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаёти билан боғлиқ саволларга батафсил жавоблар берилди.

Райҳон РАҲИМОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбиркорлар учун янги қабулхона

Юртимизда инновацион ғояларни кенг жорий қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, солиқ тизимини тубдан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan