Халқаро гуманитар ҳуқуқ тарғиботи

0
25

Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллигини кенг нишонлаш арафасида турибди. Мустақиллик йилларида дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилган бир қатор халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар Ратификация қилиниб, уларнинг тарғиботи, ижроси таъминланмоқда.

1995 йил 24 август да Ўзбекистон Халқаро Қизил Хоч ва Қизил ярим ой жамиятлари федерациясига аъзо бўлди.

Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Халқаро қизил ярим ой ҳаракатининг субъекти сифатида халқаро гуманитар ҳуқуқ тарғиботини амалга ошириб келмоқда.

Инсоният тарихида ҳозирга қадар 14 минг дан ортиқ уруш бўлиб ўтган. 1862 йилда эса “Жанг хотиралари” номи билан швейцария лик тадбиркор Анри Дюнан томонидан уруш қурбонларини ҳимоялашга қаратилган китоб чоп этилган.

Китобда ҳар бир мамлакатда уруш вақтида ярадорларга ёрдам кўрсатиш бўйича кўнгиллилар гуруҳи тузилиши, биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳларни ҳимоя қилишга ҳамда давлатлараро келишувга эришиш лозимлиги қайд этилган.

Шундан сўнг, 1863 йилда Швейцарияда ярадорларга ёрдам кўрсатиш қўмитаси тузилди. Ушбу қўмита кейинчалик Халқаро Қизил Хоч қўмитасига айлантирилди. Халқаро қўмитанинг рамзий Қизил Хоч белгиси қабул қилинди.

1864 йил жанг майдонида ярадорлар аҳволини яхшилаш бўйича биринчи Женева Конвенцияси қабул қилинди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг эса 1949 йил 12 августда Женева Конвенциялари ва уларга қўшимча протоколлар имзоланди. Женева Конвенциясида жанг майдонидаги ярадорлар, денгиз ва кема ҳалокатларидан зарар кўрганлар, ҳарбий асирларни, ҳарбий тўқнашув вақтида маҳаллий фуқароларни ва касалларни ҳимоя қилиш назарда тутилган.

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси (ХЖХҚ) холис, бетараф, мустақил ташкилот бўлиб, унинг фақат инсонпарварлик хусусиятига эга бўлган мақсад ва вазифалари уруш ва мамлакат ичкарисидаги зўравонлик қурбонларининг ҳаёти ва шаънини ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам кўрсатишдан иборат. Қўмита гуманитар ҳуқуқ ва универсал гуманитар тамойилларини тарғиб қилар экан, кишилар чекадиган азоб-уқубатларнинг олдини олишга интилади.

1993 йилдан буён Тошкент шаҳрида Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти 25 йил давомида Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг ваколатхонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида халқаро гуманитар ҳуқуқ тарғиботи бўйича фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти вилоят ташкилоти ва унинг шаҳар, туман ташкилотлари ходимлари жамият Низомида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш йўлида сидқидилдан иш олиб боришаяпти, — дейди вилоят раҳбари Р. Акбаров. — Жойларда Қизил ярим ой жамияти бошланғич ташкилотлари тузилган. Ҳозирда таълим, соғлиқни сақлаш муассасаларида инсонпарварлик ғояларига асосланган халқаро гуманитар ҳуқуқ тарғиботи олиб борилаяпти.

Д. НОРМУРОДОВ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг