Бош саҳифа / Таълим / Халқаро грант соҳиби

Халқаро грант соҳиби

Бугунги кунда ёшларга кенг имкониятлар эшиги очилган. Улардан унумли фойдаланиб, озод Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшаётган ёшлар сони тобора ортиб бормоқда.

Болаликдан хорижий тилларни пухта ўзлаштиришга киришган Сафармурод Болтаев ҳам изланувчан ёшларимиздан биридир. У ўқувчилик давриданоқ немис тили фанидан олимпиадаларда қатнашиб, мактаб ва туман миқёсида фахрли ўринларни эгалларди.

2013 йилда Гёте номидаги институтнинг Тошкентдаги филиалида ўқиб, тил ўрганиш кўникмаларини янада  оширди ва Термиз давлат университетининг  немис тили ва адабиёти таълим йўналишига ўқишга кирди.  Талабалик  масъулиятини аъло даражада уддалаган Сафармурод 2015 йилнинг  апрелида Самарқандда бўлиб ўтган  “Deutsche Tage – 2015” – (“Немис тили ҳафталиги — 2015”)да иштирок этиб, хорижликларнинг олқишига сазовор бўлди.

Ёш  истеъдод эгаси 2017 йилда Германиянинг ДААД (Германия академик алмашинуви  хизмати)  ташкилоти томонидан ўтказилган бутунжаҳон олий таълим муассасаларида немис тилини ўрганувчи талабалар ўртасидаги халқаро танловда иштирок этди ва ДААД ташкилоти стипендияси соҳиби бўлди. Мазкур стипендия доирасида Сафармурод ўтган йилнинг август-сентябрь ойларида Германиянинг Аахен шаҳрида ўтказилган немис тили бўйича “SURPLASE” номли  курс- да фаол қатнашди.  У нафақат Германия, балки Австрия, Франция, Норвегия, Болтиқбўйи ва Европанинг кўплаб ўлкаларида бўлиб қайтди.

— Германияда бўлганимда уч кун ўтар-ўтмас она-юрт соғинчи мени чул ғаб олди. Айниқса, миллий таомларимизни, самимий одамларимизни   жуда соғиндим, — дейди ватанимизга олам-олам таассуротлар билан қайтган  истеъдод соҳиби.

Сарвиноз
АБДУРАҲМОНОВА,
ТерДУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қалбни ёритувчи маёқ

Онам қишлоқдаги мўъжаз кутубхонада ишлардилар. Бутун ҳаётим давомида китобни севишни, уларга меҳр қуйишни онамдан ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE