Бош саҳифа / Маданият / Халқаро фестивалга тайёргарлик

Халқаро фестивалга тайёргарлик

Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш бўйича республика ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда республикадаги тегишли вазирликлар, қўмиталар вакиллари, вилоят, шаҳар ҳокимияти, бошқармалар, ташкилотлар, корхоналар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари А. Абдуҳакимов очди ва олиб борди.

Шу ўринда Самарқанд, Шаҳрисабз да ўтказилган халқаро фестиваллар халқимизнинг бой маданий-маънавий меросини, миллий қадриятларни, урф-одатларни, халқ амалий санъати намуналарини жаҳонга танитишда муҳим омил эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик кўриш ўз-ўзидан бўлмайди. Термиз шаҳридаги ички йўлларни тартибга солиш, вилоят инфратузилмасини яхшилаш, фестиваль рекламасини тайёрлаш, келадиган хорижий меҳмонлар учун меҳмонхоналар, ресторанлар, тўйхоналарда хизмат кўрсатишни талаб даражасига келтириш, такси, автобус хизматларини кўриб чиқиш топширилди. Ааэропорт, Термиз темир йўл вокзалини байрамга хос равишда безатиш, матбуот маркази, пресс-клублар ташкил этиш, уларни замонавий компьютер технологияси билан таъминлаш, шаҳардаги марказий кўча ва хиёбонларда баннерлар, экранлар қўйиш, бир сўз билан айтганда, келган меҳмон ва сайёҳлар бир умр эслаб юрадиган даражада тайёргарлик кўриш масаласида тегишли вазирликлар, бошқармалар, идоралар ва корхоналар раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Маданият вазирининг биринчи ўринбосари О. Назарбеков кўрсатма ва топшириқлар беришди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ijodkor o‘qituvchilar nazmi

“Surxon nashr” nashriyotida chop etilgan “Ustoz va shogird” kitobining mualliflari — mutaxassisligi bo‘yicha fizika-matematika fani …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan