Ҳаёт олганинг қадар нафасдир, ҳаёт қолганинг қадар қафасдир, ҳаёт толгунинг қадар ҳавасдир.
***
Роббингга қараб: “Менинг буюк дардим бор”, дема, дардингга қараб: “Менинг буюк Роббим бор”, дегин.
***
Савдоси, сармояси, мол-дунёси кўп одамнинг имтиҳони ҳам оғир бўлур.
***
Ақлим ҳар кун тавба қилар. Нафсим ҳар кун тавбамни бузар. Иккисининг орасида қолган бир бечораман. Яхшиямки, Роббим, сенинг даргоҳинг бор…
***
Гул деганинг нима сенинг? Уч-тўрт тикан, бироз япроқ. Недур сен севган бу ҳаёт? Уч-тўрт нафас, сўнгра тупроқ…
***
Ичингни ташингдан ҳам кўра кўпроқ покла, обод қил, чунки ташингни халқ (махлуқ) кўради, ичингни Аллоҳ кўради…
***
Гулнинг гўзаллиги уруғининг поклигидан, инсоннинг гўзаллиги қалбининг поклигидандир.
Жалолиддин Румий