Бош саҳифа / Маданият / Ҳаёт мактаби

Ҳаёт мактаби

Музейимизда воҳада олиб борилган археологик қазишмалар натижасида аниқланган топилмалар сақланади.

Осиёда ягона ҳисобланадиган Термиз археология музейида милоддан аввалги даврдан бугунги кунгача бўлган тарихий ва маданий меросимиз сақланиб келади. Бу ерда болаларга ватанпарварлик ҳиссини уйғотиш, музей ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш, дастлабки билимларини шакллантириш ҳамда уларга жонли мулоқот ва ҳамкорлик учун шароит яратилган.

Музейга келувчи ёшларнинг тарихга оид билимларини ривожлантиришда ноанъанавий дастурлар, маҳорат дарслари ва кўргазмалар орқали қизиқтиришга ҳаракат қиламиз. Ёш авлодни вилоят тарихи билан мулоқотга киритиш, соҳаларни тушунтириш орқали уларда археология, этнография, тарихшунослик, музейшунослик, санъатшунослик касбларига нисбатан қизиқиш уйғотишга ҳаракат қиламиз.

Ёшларга она юрт тарихини нафақат дарсликлардан, ўқув қўлланмалардан ўрганишни, балки музей ёрдамида ҳам чуқур билим бериш ва тарғиб қилиш имкониятларини яратади. Археология музейимизда 9 та зал бўлиб, уларда турли даврлар акс этган.

Ушбу кўргазмали ашёвий манбаларга таянган ҳолда вилоятнинг нақадар бой тарихга эга эканлигини кўриб, ўрганган ҳар бир юртдошимиз тарихни мукаммал ўрганишга интилади. Музейлар мозий ва ҳаёт мактаби эканлигига амин бўлади.

Т.ЧУБАЛОВА,
Термиз археология музейи илмий ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE