Бош саҳифа / Жамият / Хабарингиз борми?

Хабарингиз борми?

Менгнор НОРЧАЕВ, Ангор тумани

Яқинда эски типдаги давлат рақами белгилари, техник паспорт, тракторчининг гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонлари янгисига алмаштирилар экан, деб эшитдим. Шу тўғрида батафсил маълумот берсангиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларни техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида эски типдаги давлат рақам белгилари, техник паспорт, тракторчи машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонлари янги типдаги намуналарига алмаштирилиши қатъий белгиланди.

Тракторлар, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзи юрар машиналар, трактор тиркамаларининг давлат рақам белгилари учун намунадаги шалклари жорий этиллаётган бўлиб, улар тўрт типдадир. Биринчи тип — юридик шахсларнинг тракторлари, йўл қурилиш ва мелиоратив техникаси, ўзи юрар машиналарига бериладиган давлат рақами белгиси, иккинчиси тип давлат рақами белгилари жисмоний шахсларнинг техникаларига берилади. Учинчи тип давлат белигилари юридик шахсларнинг трактор тиркамаларига учун мўлжалланган бўлса, тўртинчи тип давлат белгилари жисмоний шахсларнинг трактор тиркамаларига берилади. Эслатиб ўтамиз, юридик шахсларга бериладиган давлат рақами белгисининг фони оқ рангда, жисмоний шахсларга бериладиган давлат рақами белгисининг фони сариқ рангдадир. Улар юқоридаги каби кўринишга эга.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш устидан назорат қилиш инспекциясининг вилоят бошқармаси техникаларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказмасдан фойдаланишга йўл қўйган мулк эгаларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бароваригача бўлган миқдорда маъмурий жарима қўлланилиши тўғрисида ҳам огоҳлантиради.

Саволга Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш устидан назорат қилиш
инспекциясининг вилоят бошқармаси 

ходими О.САЙДУЛЛАЕВ жавоб берди

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan