Бош саҳифа / Таълим / “х” ва “ҳ” ҳарфлари

“х” ва “ҳ” ҳарфлари

уларни фарқлашда
қандай усуллардан фойдаланиш мумкин?

Она тили барча фанларнинг калити ҳисобланади. Она тилини яхши билмасдан туриб, бошқа фанларни чуқур ўрганиш қийин.

Комил инсонни тарбиялаб, вояга етказишда  ушбу фан алоҳида ўрин ва аҳамият касб этади. Она тилининг сир-асрорини билмаган инсон унинг гўзаллигини ҳам, жозибасини ҳам ҳис қилмайди.

Бугунги кунда  ўқувчиларнинг ёзма саводхонлигини оширишга жиддий киришишни замонанинг ўзи тақозо этмоқда. Ёшлар тарбиясида ёзма саводхонликка алоҳида аҳамият қаратиш учун эса биз — ўқитувчилардан ўз касбий маҳоратимизни  мунтазам ошириб бориш, илғор педагогик технологиялар моҳиятини чуқур англаш, улардан унумли фойдаланиш талаб этилмоқда. Она тили дарсларида оғзаки нутқи равон, тафаккури теран ўқувчилар ҳам ёзма назорат ишларини, топшириқларни бажаришда хатоликларга йўл қўяди. Бунинг учун биз фақат дарсликда берилган машқларни бажартириш билан чекланиб қолмай, албатта, имло луғати асосида иш олиб боришимиз лозим.

Айниқса, ўқувчилар х ва ҳ ҳарфларининг имлосида қийинчиликларга дуч келишади. Лекин синфдаги барча ўқувчилар қўлида х ва ҳ ҳарфларининг имло луғати бўлса-чи? Ўқитувчи ҳар бир олиб бораётган маш- ғулотида 5-синфдан 11-синфгача ҳар куни мана шу асосида луғат-диктант ёздирса, 7 йил давомида бу қандай самара бериши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин эмас, албатта. Ўқувчилар билан оммавий тарзда олиб борилаётган маш- ғулотлар ҳамма ўқувчиларга ҳам бирдек таъсир қилавермаслиги  мумкин. Шунинг учун қўшимча машғулотларни ўтказиш ҳар бир ўқувчи билан индивидуал иш олиб бориш ўз натижасини кўрсатмай қолмайди.

Юнон файласуфи Платон: “Одамларга фанларни  зўрлаб эмас, балки ўйинлар орқали ўқит, ана шунда кимнинг нимага мойиллигини аниқ кўрасан”, деб бежиз айтмаган. Дарс ва машғулотларга таълимий ўйинлардан фойдаланиш ҳам яхши  натижа беради. Дарс жараёнида ташкил этиладиган таълимий ўйинлар эса ўқувчиларни зерикиш ва толиқишдан сақлайди. Ташкил этиладиган ўйин–топшириқлар ҳам, аввало, ўқувчиларнинг сўз захирасини ошириш, сўздан нутқда тўғри ва ўринли фойдаланиш, нутқда ўзбек адабий тилининг бой ифода воситаларини ишга сола билишига хизмат қилмоғи лозим.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ўқувчиларнинг ёзма саводхонлигини ошириш учун махсус дарс соатлари талаб этилмайди. Балки ҳар бир дарсда имкон қадар билим бериш билан бирга саводхонлик борасида ҳам машғулотлар олиб бориш керак бўлади. Бу, албатта, она тили фани ўқитувчилари маҳоратига боғлиқ. Ўқувчининг ёзма саводхонлигига эришилган тақдирдагина кўзланган мақсадга эришилган бўлади.

Феруза ҚУРБОНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мактабларда ҳарбийлаштирилган синфлар

“Темурбеклар мактаби”да ўқишни истайдиганлар борми? Бунинг учун қандай мезонларга жавоб бера олиш, мактабда ўқиш учун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan