Бош саҳифа / Жамият / Гузар фойдаланишга топширилди

Гузар фойдаланишга топширилди

Сариосиё тумани марказидан қарийб 60 км масофада жойлашган Сангардак қишлоғи аҳли истиқлол туфайли эришилган бу доруломон  кунларда  шукроналик   билан  умргузаронлик   қилиб  келишмоқда. Бу шукроналик  ҳисси уларнинг турли соҳаларда эришаётган ютуқлари,  заҳматли  меҳнатлари  маҳсулида ҳам яққол  намоён  бўлаётир.

Замонавий  ва  кўркам қиёфага эга, “Сангардак”  маҳалла гузарини қуриб  фойдаланишга  топширилиши  ҳам  қишлоқ  аҳолиси  учун   яратилган  яна  бир  муҳим имконият бўлди.  Иншоотнинг  очилиш  маросимида  вилоят  ҳокими, вилоят  фуқароларнинг  ўзини-ўзи бошқариш органлари фао лиятини мувофиқлаштириш  комиссияси  раиси  Э.Турдимов, вилоят ҳокими ўринбосари Р.Чориев, туман ҳокимлиги, “Маҳалла”, “Нуроний”  жамғармалари  вилоят  ва   туман  бўлимлари  раҳбар-ходимлари, бошқарма  ва  ташкилотлар  масъуллари, таниқли  фермерлар, илм-фан  фидойилари,  кенг  жамоатчилик  вакиллари  иштирок  этишди.

Тадбирда  вилоят  ҳокими   Э.Турдимов, давлатимиз томонидан  маҳалла  тизимида  яратилаётган  шарт-шароитларнинг юқори даражада эканлигини фойдаланишга топширилаётган мазкур маҳалла гузари мисолида яққол намоён эканлигини яна бир бор  таъкидлади.

“Сангардак”  маҳалла  гузари  бир гектарга яқин жойни эгаллаган бўлиб, бу ерда 300 ўринли тўйхона, гўзаллик салони, сартарошхона, тикувчилик цехи, кичик  музей, мини футбол майдони, савдо шохобчалари хизмати  йўлга қўйилди. Шу билан бирга  эндиликда 40 га  яқин  сангардакликлар доимий  иш билан  таъминланди.

Тадбирда туман халқ қабулхонаси мудираси О.Жўрабекова, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси  ўринбосари О.Соатов,  “Сангардак” маҳалласи фаоли Ж.Қосимовлар сўзга чиқиб, фойдаланишга топширилган маҳалла гузари воҳамизнинг чиндан ҳам  улкан  бунёдкорлик  майдонига  айланганлигининг яна бир  яққол  ифодаси  эканлигини билдирди.

— Маҳалламиз   3 минг  367 нафар аҳоли, 560 та хонадонга эга бўлиб, улар  асосан боғдорчилик, асаларичилик, тадбиркорлик билан  шуғулланади. “Сангардак”  маҳалла  гузарининг фойдаланишга топширилиши  ҳам, ёшлар бандлигини таъминлашга хизмат қилиш билан бирга, чекка ҳудудларда ҳам худди шаҳарларимиздагидек шароитлар яратилаётганлигидан дарак беради. Бундан мамнунмиз, — дейди  “Сангардак” маҳалла фуқаролар йиғини  раиси  Ҳ.Мирзаев.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбир ўтказилди

Кўнгилсизликнинг олдини олиш мақсадида ходимларимиз Собир Термизий номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази ишчи ходимлари билан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan