Бош саҳифа / Жамият / Гувоҳномани алмаштириш соддалашди

Гувоҳномани алмаштириш соддалашди

САВОЛ: Ҳайдовчилик гувоҳномамни янги тартибда жорий этилаётган гувоҳномага алмаштирмоқчи эдим. Бунинг учун автотранспорт воситасини ўн икки ой мобайнида бошқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилади деб эшитдим. Аммо менда бундай ҳужжат мавжуд эмас. Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш тартиби ва тақдим этиладиган ҳужжатлар ҳақида маълумот берсангиз.

Элмурод ТАНГИРҚУЛОВ,
Қумқўрғон тумани


2020 йилнинг 31 декабрига қадар миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини гувоҳноманинг янги намуналарига алмаштириш соддалаштирилган тартибда давлат хизматлари марказларида амалга оширилади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худайбергенов томонидан тасдиқланган 2018 йил майдаги “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш тартиби бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг вақтинчалик маъмурий регламент”ига кўра, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини гувоҳноманинг янги намуналарига алмаштириш учун талабгорлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

  • талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик паспорти);
  • эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони;
  • энг кам ойлик иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида давлат божи тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Бундан ташқари, талабгорларнинг электрон рақамли имзолари бўлиши шарт. Бундай имзони олиш учун давлат хизматлари марказларида барча зарур шароитлар таъминланади.

Талабгордан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Яна бир гап. Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштирмоқчи бўлган талабгорлар давлат хизматлари марказига шахсан ўзлари келиб мурожаат қилишлари шарт. Тақдим этилган барча ҳужжатларни 15 дақиқа ичида қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида ва маълумотлар базаси орқали ўрганиб чиқиб, гувоҳнома расмийлаштириб берилади.

Саволга Термиз шаҳар давлат хизматлари маркази директори
О.МАВЛОНОВ жавоб берди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Uchovlonning to’rtinchisi

Ommaviy axborot vositalari odatda to‘rtinchi hokimiyat sifatida tilga olinadi. Jurnalistlar esa bevosita jamiyatda mavjud uch …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan