Бош саҳифа / Маданият / Гуноҳлар кечириладиган кун

Гуноҳлар кечириладиган кун

Арафа куни – динимиз комил этилган, неъмат тугал қилинган кундир. Бу кунда солиҳ амаллар қилиш билан машғул бўлмоқ буюрилади.

1.Рўза тутмоқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Арафа кунининг рўзаси ўтган ва келгуси йиллар (гуноҳи)га каффорат бўлади, деб умид қиламан …» (Муслим ривоятлари).

2.Арафа куни гуноҳга қўл уриб қўйишдан, айниқса, эҳтиёт бўлмоқ лозим. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: «Шу куни қулоғи, кўзи ва тилини (гуноҳ-маъсиятдан) сақлаган банда мағфират қилинади».

3.Зикр ва дуода кўп бўлмоқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр» (Термизий ривоятлари). 


Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ichikkan ichki turizm

Mabodo madaniy hordiq olishni o‘ylab qoldingiz, qay manzilni ixtiyor etasiz? Insonning tabiati turlicha ekan, istovi …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan