Бош саҳифа / Жамият / Гумроҳлар гумаштаси

Гумроҳлар гумаштаси

Музработ туманида истиқомат қилувчи Абдурасул Эргашев Россия Федерациясига пул топиш мақсадида бориб, ишлаб келди. Кўздан нари, кўнгилдан йироқ, деганлари рост экан.

У пул топиш билан бир қаторда ўз қалбини ҳам жароҳатлабди. Жиҳодчилар диний экстремистик оқими тарафдорларининг таъсирига тушган вақтлари у оғриқсиз кечадиган хавфли “касаллик” ка чалинганини тасаввур ҳам этмаган бўлса керак. Зотан, инсонлар бошига хунрезлик солиб, тинч яшаётган одамларнинг жони, молига дахл қилганларни соғлом, деб бўлмайди. У мақсади мол-дунёдан ўзгаси бўлмаган, нафси йўлида муқаддас ислом динини ниқоб қилиб олишдек манфур ишгача қўли борган одамларнинг ғояларини интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда тинглар, томоша қиларди. “Одноклассники.ру” сайтида мазкур ёвузлик қуролларини кўриб, билиб юрган Абдурасул кейинча ўзи ҳам алоҳида саҳифа очиб олди. Мазкур саҳифа орқали “Ислом давлати” ташкилоти тарафдорлари томонидан тайёрланган, шахсларни “жиҳод”га чорловчи видеофайлларни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги тузумига тажовуз қилувчи материалларни ижтимоий тармоқ орқали тарқатиб келди.

Яхшики, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан унинг ҳаракатлари ўз вақтида пайқаб қолинди ва бундай фаолиятига чек қўйилди. Музработ тумани маъмурий ишлар бўйича суди томонидан унга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1841-моддасига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Абдулла МАҲМУДОВ,
ҳарбий хизматчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan