Бош саҳифа / Жамият / Гуллар ва қушлар байрами

Гуллар ва қушлар байрами

Агар мавжудотлар ичидаэнг ноёби инсон бўлса, табиат ҳам инсон учунмўъжиза.

Шунданми,азалдан инсон табиат сирларини билишга интилади. Ана шу синоатга бой мўъжизаларини асровчи ҳам, бир зумда харобага айлантирадиган ҳаминсонэканлигини унутмаслигимиз керак. Модомики, табиат бизнинг борлиғимиз, неъматлар билан таъминловчи бойлигимиз экан, уни асрашимиз,авлодларга соф ҳолича етказишимиз зарур. Бу эса ҳар биримизданкатта масъулият талаб этади.

Шу боис,ёшларимизнингона табиатга бўлган муҳаббатини янада юксалтириш мақсадида умумтаълиммактабларидаҳар йилиапрель ойиохирларида“Гуллар ва қушлар” байрамиҳафталигиўтказиш анъанагаайланган. Бу байрам арафасидаўтказиладиган тадбирларда мактаб ўқувчиларини гулларга, қушларга, хуллас, табиатга бўлганқизиқиши, меҳриваэътиқодини кўрибҳайратга тушаман. Уларнингватан тақдири, келажаги учун бефарқ эмаслигидан қувонаман.

Яқинда таълим муассасамизда ҳам“Гуллар ва қушлар” байрамибарча синфлар ўртасидакўтаринки руҳда ўтказилди. Ушбу тадбирда5-“А” синфнинг билимдон ва зукко ўқувчилари биринчи ўринни эгаллашди. Ғолиблар мактаб маъмуриятитомониданэсдалик совғалар билантақдирланди. Албатта, бундай тадбирлар ўқувчиларниона табиатни севиш,табиатга нисбатанэҳтиёткорона муносабатдабўлишга ундайди.

Умида БЎРИЕВА,
Термиз шаҳар
14-мактаб
 ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE