Бош саҳифа / Жамият / “Гулистон”лик котиб

“Гулистон”лик котиб

маҳалладошларига ўрнак бўлмоқда

Сайфулла Абдураимов Жарқўрғон туманидаги “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида котиблик қилади. Шу ишни бажараётганига ҳам етти йилча бўлиб қолди.

У айрим котибларга ўхшаб мурожаат қилганларга булбулнинг тилича келадиган қоғозга маълумотнома ёзиб бериб таъма қилмайди ёки кам таъминланган оилаларнинг болаларига ажратиладиган  нафақага кўз тикмайди. “Икки қўлу, оёғим бутми, ўзим ишлаб, ўзим пул топаман”, деган ақида билан яшайди. Маҳалла ташвишидан бўш вақт орттирдими, томорқасида терлаб ишлайди.

“Гулистон” маҳалласи ҳудудида яшовчи аҳоли томорқаларида иссиқхона барпо этиб, эртачи картошка, карам, помидор етиштиришга одатланган. Сайфулла эса томорқасида гул етиштириш билан шуғулланади. Ҳар йили 500-600 дона канария пальмаси ва 250-300 дона қора шаҳзода нав гулларни парваришлаб, қўшнилари эртачи картошка сотиб топаётган даромаддан кам фойда кўрмаяпти.

Сайфулла нафақат хушмуомала котиб, омилкор деҳқон, шу қаторда тадбиркорликни ҳам эплаяпти. У очган “Фотима Ҳусан диёри” хусусий фирмаси Жарқўрғон туманида ягона. Жарқўрғон туман газ таъминоти ташкилоти томонидан аҳолига тарқатилган суюлтирилган газ баллонлари яроқлилигини белгилаб берувчи қурилмага эга хусусий фирмада Сайфулладан бошқа Санжар Абдушукуров, Турдимурод Абдумуродов каби ёшлар ҳам ишли. Улар ҳар куни одамлар олиб келадиган 80-100 дона газ баллонини синовдан ўтказиб, яроқлилигига кафолат беришади. Корхона фойдасидан давлат солиқ идораси хазинасини ҳам бойитиб туришади.

У. НОРМАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда замонавий лаборатория маркази очилди

Вилоятимизда Туркиянинг “Kani-med” компанияси томонидан замонавий лаборатория маркази ишга туширилди. Компаниянинг Термиз шаҳрида марказий офиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan