Бош саҳифа / Маданият / “Гулхан”ни ўқиб катта бўлганмиз

“Гулхан”ни ўқиб катта бўлганмиз

Президентимиз “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” га бағишланган катта маросимдаги нутқида кейинги йилларда “мажбурий обуна” баҳонасида ихтиёрий обуна ҳам эътиборсизлик  туфайли йўқ бўлиб кетаётгани ҳақида алоҳида таъкидладилар. Ривожланган мамлакатларда миллионлаб нусхада нашр этилаётган гезета ва журналлар ҳақида гапирилди. Айниқса, билим даргоҳлари ҳисобланган мактабларга газета ва журналлар дарслик ва китоблардек жуда зарур. Болалар кичик ёшданоқ босма нашрларни мунтазам ўқиб боришни ўрганишса, фойдадан холи бўлмайди.

Ўқувчилик йилларимдан буён “Гулхан” менинг энг севимли журналим ҳисобланади. Эсимда, 5-синфда бутун синфимиз тўлиқ  “Гулхан” га обуна бўлганмиз. Бу қоида мактабни битиргунимизча давом этган эди. У пайтлар журнал бугунгидек рангли ҳолда эмас, балки оқ-қора рангда нашр қилинар эди. Айниқса, журналдаги ўзбек ва жаҳон адабиётига оид турли ҳикояларини қизиқиб ўқирдик, муҳокама қилардик.

Ҳозирги кунда “Гулхан” адабий-бадиий йўналишдаги республика болалар журнали ҳисобланади. Муассис Халқ таълими вазирлигидир.

Мазкур болалар журнали 5-9 синф ўқувчиларига мўлжалланган. Унда ўзбек болалар ёзувчиларининг энг сара асарлари чоп этилади. Шунингдек, ижодга илк қадам қўяётган болаларнинг шеърлари ва  кичик ҳикоялари берилади. Журнал таҳририяти ҳар бир сонини қизиқарли қилиш учун турли-туман  мақолалардан фойдаланишади. Махсус инглиз тилини ўрганиш бўйича  алоҳида саҳифа бериб борилаяпти. Рассомчиликка иқтидори бор болаларнинг чизган расимларидан намуналар чиқарилади.

Ўзбек адабиётининг машҳур ёзувчи ва шоирлари ҳақида  махсус саҳифа берилиб, мактабда дарс бераётган тил ва адабиёт ўқитувчилари бундан самарали фойдаланишлари мумкин.

Биласизми, кўплаб қишлоқ жойлардаги ота-оналарнинг почта алоқа бўлимлари йўқлиги (бўлса ҳам кўнгилдагидек фаолият юритмайди)дан обуна қилишга имкониятлари йўқ. Кейин, ҳар бир мактабда кутубхона ва “кутубхоначи” штати бор. Уларнинг кўпчилиги ўқувчиларга дарслик  тарқатиш, китоб ижара пулини йиғиштириш ва йил охирида дарсликларни йиғиштириш билан шуғулланишади, холос. Кутубхоналар бўм-бўш на газета тахламлари, на журнал намуналари бор.

Бойсун туманида 2021 йил учун болалар нашрларига қандай обуна бўлингани билан қизиқдим. “Почта” алоқа бўлимида “Ғунча” 2 та “Гулхан”, “Тонг юлдузи” нашларига бирорта ҳам йўқ, матбуот тарқатувчи ташкилоти орқали эса “Гулхан” 5 та “Ғунча” 16 та, “Тонг юлдузи”  4 тага обуна бўлишган. Демак, тумандаги 90 фоиз мактаблар бирорта ҳам болалар нашрларига обуна бўлишмаган. Айрим синф ўқувчилари билан ҳам обуна ҳақида суҳбатлашдим, улар туман газетасига обуна бўлишибди. Аммо, назаримда, болалар учун чиқариладиган даврий нашрларнинг ҳам улар учун фойдаси катта. Зеро, китобхонлик газета ва журнал ўқишдан бошланади.

Яна истардимки, биз обуна бўлган нашрлар уйимизга олиб келиб берилса. Ҳар бир хонадон эшиги олдида почта қутиси ўрнатилса, нур устига нур бўларди.

Очил Тошқулов,

Бойсун тумани “Косиблар” маҳалласи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ichikkan ichki turizm

Mabodo madaniy hordiq olishni o‘ylab qoldingiz, qay manzilni ixtiyor etasiz? Insonning tabiati turlicha ekan, istovi …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan