Бош саҳифа / Жамият / Гулчамбарлар қўйилди

Гулчамбарлар қўйилди

Термиз шаҳри марказидаги Хотира хиёбонида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийлари, нуроний отахону онахонларимиз иштирокида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Эрта тонгдан бу сўлим гўша турли бошқармалар, ташкилот ва корхоналар, таълим муассасалари вакиллари ҳамда ҳарбийлар билан гавжум бўлди. Улар тартиб билан саф тортиб, дастлаб “Мотамсаро она” пойиган чексиз ҳурматлари рамзи сифатида анвойи гулчамбарлар қўйишди. Шундан сўнг ушбу хиёбонда тадбир ташкилотчилари нуронийларимизни байрамона дастурхонга таклиф этишди. Ҳарбийларимиз томонидан хиёбонда ташкил этилган театрлаштирилган жангоҳ хотиралари ва жангчилар ҳаётидан лавҳалар барчада катта таассурот қолдирди. Байрам шукуҳи таниқли санъаткорларнинг жозибали куй-қўшиқларига боғланиб кетди. Тадбирда вилоят ҳокими Э. Турдимов уруш қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийларини, мамлакатимиз равнақи ва фарзандларимиз камоли йўлида муносиб ҳисса қўшиб келаётган отахону онахонларимизни табриклаб, сиҳат-саломатлик тилар экан, жамият равнақи, шу мунаввар кунлар замирида уларнинг ибратли ҳаёт йўллари жуда катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.

Вилоятимизнинг барча туманларидан ташриф буюрган нуронийларимиз, давлатимиз томонидан кўрсатилаётган чексиз эъзоздан мамнун бўлишиб, бир олам қувонч билан қайтдилар.

А. РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE