Бош саҳифа / Маданият / Гулбанд қизилчадан асрайди

Гулбанд қизилчадан асрайди

Миллий кийимлар халқ маданияти ва унинг ўзига хослигини намоён қилувчи асосий омилдир.

Қадимдан хотин-қизлар кўйлаклари рангининг ёрқинлиги билан ажралиб туради. Аёлларнинг устки кийими “чопон” бўлиб, унинг эркаклар чопонидан фарқи очиқ ёқали ва енглари калта қилиб бичилганлигида. Аёллар либоси жамланмасининг бир қисми бўлмиш салланинг асоси думалоқ чакка қалпоқчадир. Либоснинг ажралмас қисми бўлмиш заргарлик безаклари ҳам халқимиз тарихи ва маданиятини акс эттирган, улар турмуш ва маданий-тарихий алоқаларнинг рамзий воситаси ҳисобланади. Аёлларда кўпгина безаклар, айниқса, тўйдан кейин муҳофаза маъносига эга бўлиб, кўз тегишидан сақлаган. Ана шундай безак тури бўлмиш “гулбанд” бир қанча мунчоқ тизмаларидан иборат бўлиб, бу тизмалар миқдори 80 тагача етган. Момоларимиз гулбандни тумор ҳисоблашиб, уни таққан бола қизилча билан оғримаган. Унинг ўртасига “бобохур” деган тош (кўпинча зумрад) қадалган бўлади.

Инсоннинг дид-фаросати ки- йинишида, ўзини тута билишида кўзга ташланади. Киши бу санъатни эгаллаши учун эстетик дидини узлуксиз тарбиялаши лозим.

Замира АРТИКОВА,
Термиз тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қизиқарли дастурлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan