Бош саҳифа / Жамият / Гул акцияси

Гул акцияси

Барқ уриб очилиб турган гулларга назар ташласангиз, беихтиёр кайфиятингиз кўтарилиб, кўнглингиз яйрайди. Хонаки гуллар кишига қувонч бағишлаши билан бирга хонани чанг ва ғуборлардан тозалайди.

Шу боис, мактабимизда ҳам ўқувчиларнинг она табиатга бўлган муҳаббатини уйғотиш, улар таҳсил олаётган хоналарга  мусаффолик бағишлаш мақсадида кўплаб турдаги хонаки гуллар етиштирилади.

Яқинда мактабимизда “Гул акцияси” ташкил этилди. Унда ота-оналар фарзандлари таълим-тарбия олаётган масканга бир донадан тувакда ўстирилган гул ҳадя этишди. Бу эса ота-она ва мактаб ҳамкорлигини яна бир бор мустаҳкамлаши билан бир қаторда, ўқувчиларнинг ота-онаси олиб келган гулни парваришлаши ва  жонли бурчакларнинг чиройли манзара ҳосил қилишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Қолаверса, ўқувчиларда нафақат гулларни парваришлаш, балки табиатни асраб- авайлаш, унга бўлган меҳр-муҳаббат ҳам ҳамоҳанг шаклланмоқда.

Айни дамда ўзим раҳбарлик қилаётган синф ўқувчилари 30 турдаги 80 дан ортиқ гулни парваришлашмоқда. Синфхонадаги геран, кактус, бегония, фикус каби гуллар парвариши билан шуғулланаётган ўқувчиларимда масъулият ҳисси ошди. Бир ўқувчим гулларга сув қуйса, бошқаси гулларнинг атрофини тозалайди.

Бу каби фойдали акциялар болаларнинг меҳнатсевар бўлиб ул- ғайишига ҳам ёрдам беради.

Мукаррам
ХУДОЙБЕРДИЕВА,
Термиз шаҳридаги
12-мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE