Бош саҳифа / Спорт / Голлар шодаси

Голлар шодаси

Футбол бўйича мамлакат чемпионатининг биринчи лигаси жамоалари навбатдаги тур учрашувларини ўтказишди. Термизнинг “Сурхон” жамоаси аъзолари олий лигага чиқиш учун барча куч ва имкониятларини сафарбар этишаяпти.  Галдаги турда вакилларимиз Нукуснинг “Орол” жамаоси билан куч синашишди.

Ўтган турда имкониятни бой берган термизликлар бу учрашувда қандай қилиб бўлса-да, зафар қучиш учун кенг майдон бўйлаб ҳаракат қилдилар. Ҳимоячиларнинг ҳужумчиларга тўпни ўз вақтида етказиб бериши туфайли ҳужумлар шиддатли бўлди. Рақиб дарвозаси ёнида хавфли вазиятлар содир этган футболчиларимиз ниҳоят дарвозага йўл топа олишди. Тажрибали ҳужумчи Сарваржон Холматов томонидан киритилган тўп жамоадошларининг ғайратига ғайрат қўшди. Акмал Абдураҳмоновнинг бош билан урган голи жуда чиройли бўлди. Иккинчи бўлимда вакилларимиз хатоси туфайли пенальти белгиланди. “Орол” ўйинчиси Дамир Низанов бу имкониятдан фойдалангач, орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас, меҳмонлар дарвозаси томон  пенальти белгиланди. Жонибек Кўчимов бу гал хатога йўл қўймади. Қисқаси, ўйин охиригача ҳар икки жамоа ҳужумчилари тўп киритиши натижасида ўйин 4:2 ҳисобида майдон эгалари фойдасига  ҳал бўлди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Дунё алплари Термизда беллашади

Термиз шаҳрида 5-6 октябрь кунлари кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ал Ҳаким ат …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE