Бош саҳифа / Маданият / Ғолибжон энг ёш бахши

Ғолибжон энг ёш бахши

Сурхон воҳаси бахшилар диёри. Фестивалнинг энг ёш бахшиси, Музработ туманида 2013 йил туғилган Ғолибжон Орибов ҳозир 5 ёшда.

У Термиз шаҳрида ўтказиладиган I Халқаро бахшичилик санъатининг энг ёш бахшиси сифатида жамоатчилик эътиборини тортмоқда.

Ғолибжон 2 ёшидан боғчага бориб, рус тилини ўрганган. Ёш бўлишига қарамасдан Ғолибжоннинг зеҳни ўткир, расм чизишга, шеър ёдлашга, қўшиқ айтишга ва рақсга тушишга жуда қизиқади.

Айни пайтда Термиз шаҳридаги 15-МТМ тарбияланувчиси. Боғчада ўтадиган байрам тадбирларида фаол иштирок этади. Шу билан бирга Термиз шаҳридаги 22-болалар мусиқа, санъат ва бахшичилик мактабида ҳам таҳсил олмоқда. У бахшилик йўналишининг 1-синф ўқувчиси. Унга Маҳаммад бахши Эшбоев бахшичилик санъатининг сир-синоатларини ўргатиб келаяпти.

Бу жажжи бахшимизга илоҳим кўз тегмасин. Биз Ғолибжоннинг Халқаро бахшичилик санъати фестивалидаги иштирокида омад тилаб қоламиз.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сизни жуда соғиндим, она!

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганлар яхши билишади яқинлар қадрини. Ватан олдидаги хизматни ўташ мақсадида қилинган узоқ …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan