Бош саҳифа / Жамият / Ғолиблар пойтахтга боради

Ғолиблар пойтахтга боради

Воҳамизда барча ҳавас қиладиган, намунали оилалар бисёр. Зеро, фарзандларини эл корига, Ватан хизматига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялаган ота-оналардан ҳар қанча ибрат олса арзийди.

Термиз шаҳридаги Қўғирчоқ театрида вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Ибратли оила” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловда вилоятимизнинг барча ҳудудларидан танловнинг туман босқичи ғолиблари иштирок этдилар. Иштирокчи оилалар танлов шартларига кўра, оиланинг жамиятдаги ўрни, ўзаро муносабатлари, оилавий анъана ва қадриятларни ажойиб чиқишларда, видео роликларда намойиш этдилар. Айниқса, иштирокчиларнинг оилалардаги кенг дунёқараш, ҳуқуқий саводхонлик, муаммоли вазиятлардан чиқиш ҳақидаги фикрлари барчанинг олқишига сазовор бўлди. Қумқўрғонлик Аҳмад Тўхтаевлар оиласи биринчи ўринга лойиқ топилди ва танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

— Бугунги кўрик-танлов бизга катта хурсандчилик олиб келди, — дейди қумқўрғонлик А. Тўхтаев. — Аслида кутмагандик. Камтарона ҳаракатларимизни юксак баҳолаб, эътироф этдилар. Насиб бўлса, танловнинг республика босқичида ҳам муносиб иштирок этиб, мутасадди ташкилотлар вакиллари ишончини оқлаймиз.

Кўрик-танлов сўнггида ғолиблар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Сайёра НОРМУРОДОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan